Мората кечаги дурангдан сўнг: "Ечиниш хонасида ҳамма сингари умидсизликка тушиб қолдим"
30 окт 2019 10:56
Новости
Мората кечаги дурангдан сўнг: "Ечиниш хонасида ҳамма сингари умидсизликка тушиб қолдим"
"Атлетико" ҳужумчиси Альваро Мората жамоанинг муваффақияти шахсий статистикаларидан устунлигини айтди.
Испаниялик форвард жамоанинг сўнгги 3 ўйинида 3та гол уришга эришди, аммо мадридликлар сўнгги турда "Алавес" (1:1) билан дуранг ўйнаб қўйишди.
- Агар мен ўзимни ўйлайдиган бўлсам, теннис ўйнаган бўлардим. Ечиниш хонасида ҳамма сингари умидсизликка тушиб қолдим.
Бизда яхши вазиятлар бўлди, аммо улардан фойдала олмадик. Биз икки очко йўқотдик, аммо бошқа жамоалар бундай меҳмондаги қийин ўйинларда қандай ютишаётганлигини кўришимиз керак, - дейди Мората.
"Атлетико" Испания чемпионатининг ортда қолган 11 туридан сўнг 20 очко жамғарган ҳолда учинчи ўринда бормоқда.
Похожие новости
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Комментарии