RU

Последние новости

09:23Мбаппе Ямалнинг шахсий ҳаётига аралашётганларга мурожаат қилди  1 08:55Футзал. 3-турнинг марказий учрашувида йирик ҳисоб қайд этилди  0 08:27Элдор Шомуродов:"Ҳамма ҳам хато қилади"  4 07:59Каннаваро дебюти омадли чиққан Ўзбекистон - Қувайт учрашувидан ФОТОГАЛEРEЯ  1 07:31U-20 ЖЧ. Чорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  1 01:49ЖЧ-2026 саралаши. Рангник термасидан 10та гол, Нидерландия, Фарер ороллари ҳамда Даниядан йирик ғалаба ва бошқа натижалар  10 01:39Ўртоқлик учрашуви. Дербида Англия Уэльсни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 01:15Мухлислари Моуриньюни ҳақорат қилгани учун "Порту" жаримага тортилди  2 00:55Погбанинг катта футболга қайтиши кечикмоқда  1 00:34А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди  2 00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  1 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  3 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  9

Мўмин Мелиев: "2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олганимиздан сўнг эрта ҳотиржамликка берилдик" Новости

Мўмин Мелиев: "2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олганимиздан сўнг эрта ҳотиржамликка берилдик"

Coca Cola Суперлига дастлабки учта турида иккита тўп киритган "Машъал" футболчиси Мўмин Мелиев "Сурхон"га қарши учрашувда захирада қолдирилди.

Биз бу борада барчасига аниқлик киритиш мақсадида Мўмин Мелиевга юзландик ва фикрлари билан қизиқдик.

"Уч ой футболсиз қолгандик. Уй шароитида машғулотларни бажардик. Рухсат берилгач тезда жамоа билан йиғилиб мазкур баҳсга тайёргарликни бошладик. Ҳозирда ҳамма жамоа бир хил ҳолатда. Лекин, жамоаларнинг спорт формаси ва жисмоний ҳолатида фарқ бор. 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олганимиздан сўнг жуда эрта ҳотиржамликка берилдик. Футболчилардаги чарчоқ аломатлари яққол сезилиб қолди. "Сурхон" сафида бўйдор ва бақувват футболчилар бор. Стандарт вазиятларда яхши ҳаракат қилишади. Лекин, барибир стандарт вазиятдан гол қўйиб юбордик. Термизга кўтаринки кайфиятда борган эдик. Мураббийларимиз ўйиндан олдин рақиб ҳақида батафсил маълумот беришганди. Қайси жойда уларга босим қилиш ёки аксинча ҳимояланиш кераклигини тушунтиришди. Иссиқ ҳарорат ўйинга таъсирини ўтказди. Соат 18:00 да ҳам бу ерда жуда иссиқ бўлади. 

Нима учун захирада қолдим? Баҳсдан 5-6 кун олдин соғлиғимда муаммо пайдо бўлди. Шу сабабли жамоадошларимга ёрдам бера олмадим. Кўпчилик бу ҳақида менга савол билан мурожаат қилишмоқда. Аввалги учта турда иккита гол урдим. Мураббийлар билан ҳеч қандай келишмовчилик бўлгани йўқ. Кейинги турларда майдонга тушиб жамоамга ёрдам беришга ҳаракат қиламан",- дейди Мўмин Мелиев.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика