RU

Последние новости

12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  0 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  2 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  11 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  7 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  20 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  9 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  2

MLS. Лос-Анжелес дербиси ва кучлилар тўқнашуви. Чорак финал превьюси Новости

MLS. Лос-Анжелес дербиси ва кучлилар тўқнашуви. Чорак финал превьюси

Эртага, АҚШ миллий чемпионати плэй-офф босқичининг 1/4 финал раунди доирасида бош совринни қўлга киритиш йўлида ҳозирча омади келаётган мусобақани якуний турнир жадвалида кучли бешликда якунлаган жамоалар ўзаро баҳсга киришишади.

Нью-Йорк ва Торонто шаҳарлари жанги

Ғарбий минтақада деярли бутун мавсум давомида карвонбошиликни ҳеч кимга бермай келган "Нью-Йорк Сити" 24 иштирокчи орасида 6 мағлубият қайд этган ҳолда, фақатгина Лос-Анжелес шаҳри бош жамоасидан кейин энг кам омадсизликка учраган клуб бўлди. Улар бу сафар, чемпионлик пойгасида баҳоли қудрат қатнашган ва якунда Руни жамоаси билан бир ҳил очко тўплаб, тўплар нисбатига кўра 4-ўринни эгаллаган "Торонто" билан беллашиб кўришади.



Азалий рақобатчилар баҳси

Пешқадамлар ичида кўпроқ дурангга мойил бўлган ва олтин медаллар учун курашда ҳақиқий гигант жамоа олдида ожиз қолган "Сиетл Саундерс" 2-ўринни эгаллаш йўлида учун доимий рақобатчиси бўлиб келган "Реал Солт-Лейк" билан рўбарў бўлди. Ҳар иккала жамоада ҳам таркиб асосини турли давлат фуқаролигига эга тажрибали легионер футболчилар ташкил қилишади. Шундай экан, ўйин қизиқарли курашлар остида ўтишига заррача шубҳа йўқ.


Кучлилар беллашуви

Яна бир бутун мавсум бўйи совринли ўринлар учун кескин равишда курашиб келган мусобақанинг икки грант клуби "Атланта" ва "Филадельфия" ўзаро тўқнаш келишди. Мезбон жамоа бош совриннинг амалдаги совриндори бўлса, Юта штати вакиллари ҳали бирон марта шоҳсупага кўтарилишмаган. Тўғри, ўтган мавсумдаги муваффақият ташкил топганига эндигина беш йил тўлган атланталиклар тарихидаги биринчиси бўлган эди. Шу нуқтаи-назардан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, ушбу баҳсга нисбатан қизиқиш аудиторияси сезиларли даражада катта бўлиши аниқ.


Лос-Анжелес иккига бўлинади


АҚШнинг энг кўркам ва чиройли шаҳарларидан бири бўлган Лос-Анжелесда жойлашган юқори савияли ўйинчиларга эга икки грант клуб ғарбий зона чемпиони "Лос-Анжелес" таркибида бўйдор ва жисмоний жиҳатдан жуда бақувват футболчи Златан Ибрагимовичга эга "ЛА Гэлакси"га қарши аёвсиз жанг олиб боради. Шу куни, кўҳна шаҳар аҳолиси икки томонга ажралади ва ишқибозлар кучли жамоаларнинг супер учрашувига гувоҳ бўлишади.


Хондамир Ҳакимов тайёрлади

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика