RU

Последние новости

13:59Суперлига. 8-тур дисквалификациялари: "Пахтакор", "Навбаҳор" ва "Қўқон-1912" 1 нафардан йўқотишга эга  0 13:36Гвардиола Ҳусанов ҳақида: "Бошланғич таркибдаги жой ҳеч кимга кафолатланмаган"  7 13:08Гвардиола "Барселона" ҳақида: "Бундай ўйин билан стадионлар ҳеч қачон бўш қолмайди"  4 12:39Улуғбек Бакаев "Бухоро"даги фаолиятини давом эттирадими?  3 12:12"Ямаль Мессидан яхшироқ". "Барселона" собиқ футболчиси ҳайратланарли баёнот билан чиқди  10 11:46МЮ "Вулверхэмптон" голеадори учун 62,5 млн фунт тўлашга тайёр  0 11:19Франция хорижда ўйнаётган энг яхши футболчисини аниқлайди. Номзодлар ичида Мбаппедан ташқари яна кимлар бор?  14 10:50ПСЖ етакчиси «Арсенал»га қарши жавоб учрашувида майдонга тушмаслиги мумкин  16 10:23Кевин Де Брюйнега асосий даъвогар жамоа маълум  2 09:48«Барселона» «Байер» етакчиларидан бирига қизиқиш билдирмоқда  0 09:40Рубен Аморим кечаги йирик ғалабадан сўнг нималар деди?  5 09:14Ҳусановнинг агенти «Барселона»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  26 08:50«Ал Ҳилол» мураббийи истеъфога чиқарилди  2 08:24Эрон чемпионати. Яхшибоев ва Юсупов жамоалари дуранг ўйнади  0 07:50Суперлига. Бугун 8-турга старт берилади  8

Миржалол Қосимов: "Буёғига бизни янада оғир ўйинлар кутмоқда" Новости

Миржалол Қосимов: "Буёғига бизни янада оғир ўйинлар кутмоқда"

Осиё чемпионлар лигаси "A" гуруҳи 4-тур доирасидаги "Шабаб Ал Аҳли" - АГМК учрашувидан олдинги матбуот анжуманида жамоамиз бош мураббийи Миржалол Қосимовга ҳужумчи Александр Касьян ҳамроҳлик қилди.

Миржалол Қосимов: "Авваламбор Ассалому алайкум. Экватордан ўтиб олдик. Буёғига бизни янада оғир ўйинлар кутмоқда. Сабаби футболчиларда толиқиш ҳам бўлиши мумкин. Биз учун "Шабаб Ал Аҳли"га қарши беллашув жуда муҳим ўйин. Осон бўлмайди. Лекин гуруҳдаги ҳолатимизни яхшилаб, очколарни жамғариб олиш учун имкониятимиз бор. Эртага ҳам мухлисларимизни хурсанд этиш учун майдонга чиқамиз".


— Ўтган ўйинга нисбатан эртанги баҳсда ўзгаришлар бўладими? Қандай ўзгаришларни кутиш мумкин?

— Эртанги ўйинда катта ўзгаришлар бўлмаса керак. Ўйлашимча, дарвоза ўлчами ва майдон сиғими ҳам ўзгармаса керак. Албатта бу ҳазил. Аввал айтганимдек, футболни мажбуран ўйнаб бўлмайди. Кучли хоҳиш ва иштиёқ билан юракдан ўйнаш керак. Икки кун олдин ўйнадик. Муҳими, эртанги баҳсда камроқ хато қилиб, кўпроқ вазиятлар яратиш ҳамда рақибни хато қилишга мажбурлаб, юзага келадиган имкониятлардан фойдаланиш. Ва албатта дарвозабонларга ҳам кўп нарса боғлиқ. Улар қанча кўп жамоани қутқарса, бу футболчиларга ўйин давомида катта енгиллик ва ишонч беради.

 

Александр Касьян (АГМК ҳужумчиси): "Ҳаммага салом! Бизни ажойиб учрашув кутмоқда. Эртанги баҳс қолган ўйинлар каби жуда муҳим. Биз майдонга мураббийларнинг кўрсатмасини бажариш учун албатта ғалаба иштиёқида чиқамиз. Ҳар учинчи куни футбол ўйнаш футболчиларда жисмоний юкламаларни оширмоқда. Осон бўлаётгани йўқ. Лекин биз қаерга келаётганимизни билардик. Бу Чемпионлар лигаси. Ҳеч кимга осон бўлмайди. Чарчоқларга қарамасдан майдонга фақат ғалаба учун тушамиз. АГМК Ар-Риёдга шунчаки келмаган, балки олдига қўйган мақсадига эришиш учун келган".


Рейтинг: +32   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика