RU

Последние новости

19:54Хвича ПСЖда ҳозиргидан 4-5 баравар кўп маош олади  0 19:41Конте: "Хвиче "Наполи"дан уни сотишларини сўради. Мен хафаман"  1 19:26Беллингем Винисиуснинг тегинишидан сўнг йиқилган Маффео сўзлари ҳақида: "10 сония бокс, шундайми? Нозик аҳмоқ"   1 18:28"Севилья" президенти: "Барселона" ва "Реал"га бошқа қоида, қолганларга бошқа қоида. Уят"  6 17:54Пенья кеч қолгани учун "Барселона" дарвозасини Шченсни қўриқлаган экан  3 17:47Фотоархив. "Хоразм"нинг Суперлигада ўтказган охирги мавсуми ёдингиздами?  2 17:29Абдуллоҳ Омоналиев "Сўғдиёна"га қайтди  0 17:08Анчелотти: "Реал ТВ"нинг фикр билдиришга ҳаққи бор"  4 16:12Пеп Гвардиола: "Манчестер Сити" трансферлари ҳақида фикр билдирмайман"  39 16:03Асадбек Раҳимжонов "Бунёдкор"га қайтди  1 15:27Акмал Мозговой "Насаф"да қоладиган бўлди  8 14:25Кичин "Локомотив"ни тарк этиб, "Барс"га ўтди  4 14:15Суперлига. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада   38 13:59"Бунёдкор"га легионерлар оқими давом этмоқда. Клуб черногориялик футболчи билан шартнома имзолади  8 13:24Ўзбекистонлик ҳакам футзал бўйича Осиё Кубоги саралаш баҳсларида ишлайди  0

Мини футбол. «Севинч» ҳал қилувчи босқични ғалаба билан бошлади Новости

Мини футбол. «Севинч» ҳал қилувчи босқични ғалаба билан бошлади

Бугун Тошкент шаҳридаги «Ёшлик» спорт аренасида мини футбол бўйича аёллар ўртасидаги XIII Ўзбекистон чемпионатининг ҳал қилувчи – 3-босқичи бошланди.

Бугунги 1-тур доирасида «Пахтакор W» – «Шўртан Lady»  1:6, «Юз работ» – «ТАТУ» 2:15 учрашувлар ҳам бўлиб ўтди.

«Севинч» дастлабки тур учрашувини Нукуснинг «Қирқ қиз» жамоасига қарши ўтказди. Учрашувда жамоамиз ғалабага эришган бўлсада, ўйини унчалик қовушмади. Аввал хабар берганимиздек, бу йилдан жамоамиз сафида кўплаб ёш футболчи қизлар фаолиятини бошлашган. Бугунги ўйин шуни кўрсатдики, бу футболчиларни маҳоратини ошириш учун, мураббийларимиз ҳали кўплаб ишларни амалга оширишларига тўғри келади.

Ўйининг дастлабки дақиқаларидан жамоамиз ўз дарвозасидан тўп олиб чиқишга тўғри келди.  Сайёра Жиекбаева футболчиларимизнинг қўпол хатосидан унумли фойдаланди ва Лайло Тилавова қўриқлаётган дарвозамизни аниқ нишонга олди – 0:1.

Бу кутилмаган гол ўйинчиларимизни сергак тортирди ва ҳимояни мустаҳкамлаб, кўпроқ ҳужумлар уюштиришди. Бу орқали улар учрашувнинг биринчи бўлимидаёқ 6та гол уришга эришдилар. Голларга Шахзода Жамолова, Севара Нормуродова, Шахноза Қурбонова, Мафтуна Шойимова, Шодия Тошева ва Камола Рискиевалар муаллифлик қилишди.

Иккинчи бўлимда жамоамизнинг ўйини кутилганидек чиқмади. Бир-бирларига тўп оширишда кўплаб хатоларга йўл қўйишди ва учрашувнинг 25-дақиқасида ўз дарвозаларидан 2-тўпни олиб чиқишга мажбур бўлдилар. Бу голни «Қирқ қиз» жамоаси ўйинчиси Зиёдахон Туленбаева киритди.

Футболчиларимизда ҳисобни янада йириклаштириш учун кўплаб имкониятлар бўлсада, 40-дақиқагача ҳеч ким рақиб дарвозасини ишғол қила олмади. Учрашувдаги сўнгги голни Ильвина Аблякимова киритишга муваффақ бўлди – 7:2.

Шу тариқа жамоамиз ҳал қилувчи босқични ғалаба билан бошлади. Аммо турнир жадвалида голлар нисбати бўйича етакчиликни Тошкентнинг «ТАТУ» жамоаси қўлга киритди.

Эртага 3-босқичнинг ҳал қилувчи – марказий учрашуви бўлиб ўтади. Унда жамоамиз турнир жадвали карвонбошиси «ТАТУ» жамоаси билан баҳс юритади. Учрашув 11:40да бошланади.

Мини футбол бўйича XIII Ўзбекистон чемпионати, 3-босқич, 1-тур
«Севинч» (Қарши) – «Қирқ қиз» (Нукус) 7:2 (6:1)
16.03.2017. Тошкент ш., «Ёшлик» с/а
Ҳакамлар
: Криситина Середа, Нигора Муҳаммадиева, Зилола Рахматова, Ҳуснора Жумаева.
Голлар: Шахзода Жамолова, 7′-1:0, Севара Нормуродова, 9′-2:1,  Шахноза Қурбонова, 13′-3:1,  Мафтуна Шойимова, 18-4:1,  Шодия Тошева, 20′-5:1, Камола Рискиева, 20-6:1′, Ильвина Аблякимова, 40′-7:2 – Сайёра Жиекбаева, 2′-1:1,  Туленбаева Зиёдахон, 25′-6:2.
«Севинч»: 1.Лайло  Тилавова, 16.Мафтуна Жонимқулова, 8.Камола Рискиева (с), 17.Танзила Зарбиева, 11.Шахзода Жамолова, 10.Ильвина Аблякимова, 7.Шахноза Қурбонова, 25.Мафтуна Шойимова, 20.Мафтуна Панжиева, 27.Шодия Тошева, 9.Севара Нормуродова, 37.Малика Бурханова, 19.Олия Ахмедова.
«Қирқ қиз»: 16.Кууанышбаева Гулфия, 3.Айнура Даулбаева, 5.Бану Нысанбаева, 6.Дилфуза Калбаева (с), 7.Сайёра Жиекбаева, 8.Дилфуза Нусриддинова, 9.Гуласел Кутанова, 11.Ирода Аразбаева, 12.Зиёдахон Туленбаева, 15.Ҳусниё Ганчева, 13.Чорасхон Ғаниева.
Огоҳлантириш: Сайёра Жиекбаева 24.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика