“Милан”ни бошқариши мумкин бўлган навбатдаги мураббий номи маълум
04 апр 2020 21:00
Новости
“Милан”ни бошқариши мумкин бўлган навбатдаги мураббий номи маълум
“Россонерилар” раҳбарияти клубга янги мутахассис излашни бошлаган.
Италия нашрининг хабар беришича, Лучано Спалетти – “Милан” устози бўлишга асосий номзод.
Ральф Рангник билан музокаралар ижобий якун топмаганидан кейин, миланликларни янги мавсумдан бошқариш учун Спалетти олиб келиниш эҳтимоли юқори бўлиб турибди.
61 ёшли мутахассис Италиянинг “Эмполи”, “Сампдория”, “Венеция”, “Удинезе” (2 марта), “Анкона”, “Рома” ҳамда “Интер” каби жамоаларида ишлаган. Шунингдек, 2009-2014 йилларда “Зенит” бошқарувида ҳам фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда “Милан” бош мураббийи Стефано Пиоли ҳисобланади.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии