RU

Последние новости

22:25"Ливерпуль" ва "Ювентус" "Бавария" форварди учун курашмоқда  1 21:38"Барселона" Кейн учун 64,5 млн евро товон пули тўлашга тайёр. "Бавария" форварди Левандовскийнинг ўрнига идеал номзод сифатида кўрилмоқда  3 20:58U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион!  3 20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  2 19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  1 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  2 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  7 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  4 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  1 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  7 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  2 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  1 15:24"Футбол олами". "Нефтчи" чемпионликни Фарғонада нишонлаш имконига эга бўлди..."  6 15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  1 14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  25

Милан Митрович: "Олдимда бир нечта таклифлар бўлишига қарамай Жиззахда қолишни танладим" Новости

Милан Митрович: "Олдимда бир нечта таклифлар бўлишига қарамай Жиззахда қолишни танладим"

Бундан бир неча соатлар олдин "Сўғдиёна" дарвозабони Милан Митровичнинг клуб билан шартномасини узайтиргани ҳақида хабар берган эдик.

Сербиялик посбон яна икки йил "Сўғдиёна" дарвозасини қўриқлайди. Ўтган мавсум давомида дарвозабонлар орасида Ўткир Юсупов билан бирга энг яхши натижани қайд этган Митрович клуб билан келишувни узайтиргач сайтимизга фикрларини билдириб ўтди. 

Милан Митрович "Сўғдиёна" билан шартномасини 2 йилга узайтирди

- Милан дастлаб "Сўғдиёна" билан ўртадаги битмни қандай қилиб чўздирганингиз ҳақида айтиб берсангиз. Одатда муваффақиятли мавсумдан сўнг кўп футболчилар олдида бир нечта танлов имкониятлари юзага келади...

- Ҳа, тўғри айтдингиз. "Сўғдиёна" билан 2 йиллик шартнома туздим. Бундан жуда хурсандман. Кўпгина таклифларга қарамай Жиззахни танладим ва жамоада қолишга қарор қилдим. 2021 йил биз учун омадли ўтди, деб бемалол айта оламан. Мавсум бошида олдимизга қўйилган вазифани бажардик. Бундан бошимиз осмонга етди. Мухлислар ҳам хурсанд. Улар олдида юзимиз ёруғ бўлди. Биз клубнинг яна бир тарихини ёза олдик. Умид қиламанки, яқин йилларда турнир жадвалининг юқорисини барқарор эгаллаб турамиз. Бунга ишонаман. 


- Агарда Улуғбек Бақоевдан бошқа мураббий бўлганида ҳам шундай натижани қайд эта олармиди? Мисол учун "Бунёдкор", "Насаф"га ўхшаган жамоаларда мураббий ўзгарган тақдирда ҳам ўйин услуби сақланиб қолинади...

-  Ушбу мураббий 2019 йилда жамоага келиши билан дарҳол натижа кўрсатишни бошлади. Ўша мавсум тўртинчи ўринни эгалладик. ОЧЛга йўлланма олишимизга бироз қолганди. Улуғбек Бақоев ўз ғоялари ва услубини сингдиришга эришди. Ҳозир бу ерда унинг қандай ишлаганини, натижалари, амалга оширган ишларини муҳокама қилиб ўтиришдан маъно йўқ. Нега? Чунки натижа барча саволга жавоб беради. Агарда бошқа мураббий келганида қандай натижа бўларди, бирор нарса дейиш қийин. Балки бошқалар ушбу саволни жавобини билар. 

- 2020 йил ўйинингиздаги пасайиш юз берган, кўплаб голлар ўтказиб юборгандингиз. Бу йил эса барчаси нақда 12та ўйинда дарвозангиз даҳлсизлигини сақлаб қолдингиз. Ўзингизга ишончни қандай қилиб қайтарганингиз қизиқ?

- Ҳақиқатдан ҳам 2020 йил биз учун омадсиз бўлган эди. Фақат биз учун десам хато ҳисобланади. Бутун дунёда карантин ва пандемия хукмронлик қилди. Чемпионат учинчи туридан сўнг катта танаффус, орада чемпионат рестарт олди ва яна танаффус юз берди. Бундай мураккаб паллада ўйин ритмини ушлаб туриш осонмас. Бир муддат ўзим ҳам ковид билан касалландим. Тан оламан аввалги йилдаги каби яхши спорт формасида эмасдим. 2021 йилда кўпроқ меҳнат қилдик. Кам гол ўтказишимда тартибли ҳаракат қилган ҳимоячиларимизни ҳиссаси катта. 

- "Сўғдиёна" мана шу планкани ушлаб тура оладими ёки чемпионлик учун курашади?

- Биласизми мавсум бошида чемпионатга тайёргарлик вақтида олдингизга маълум бир мақсадларни қўясиз. Улар эса ўйиндан-ўйинга бажариб борилади. Ҳеч ким чемпион бўламиз, деб ишонч билан айтмайди. Ўйлайманки, жорий йилда қизиқарли чемпионат кўрамиз. "Сўғдиёна" билан лоақал ўтган йилги натижани такрорлашга уриниб кўрамиз. Агарда имконият юзага келса, албатта чемпионликни расмийлаштирамиз, деб ўйлайман. 

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика