"Милан" етакчи футболчиларидан бирини трансферга қўйди
08 янв 2020 15:20
Новости
"Милан" етакчи футболчиларидан бирини трансферга қўйди
"Милан" вингери Сусо январда клубдан кетиши мумкин.
"Россонерилар" 26 ёшли испаниялик футболчининг ҳаракатларидан қониқмаяпти ва уни трансферга қўйди.
Сусонинг "Милан" билан тузган шартномаси 2022 йилнинг июнь ойига қадар мўлжалланган.
Италия клуби уни 5 йил олдин "Ливерпуль"дан 1,3 миллион евро эвазига харид қилган эди.
Футболчи жорий мавсум барча турнирларда 21та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 2та ассистга эришган.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии