“Милан” белгиялик ярим ҳимоячини ижарага олди
01 фев 2020 01:49
Новости
“Милан” белгиялик ярим ҳимоячини ижарага олди
“Андерлехт” клуби ярим ҳимоячиси Алексис Салемакерс “Милан”га ўтди”, дея хабар бермоқда “россонери”лар матбуот хизматига таяниб Calciomercato.it.
20 ёшли белгиялик футболчи Италия клубида ижара асосида тўп тепади. “Милан” футболчини сотиб олиш шарти билан ижарага олган.
Салемакерс “Андерлехт” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Жорий мавсумда 20 ёшли ярим ҳимоячи Белгия чемпионатида 16 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширган.
Салемакерс Белгия ёшлар терма жамоаси таркибида ҳам 10 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та голли узатмани амалга оширган.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Комментарии