RU

Последние новости

19:54CAFA U-17 Championship 2025. Ўзбекистоннинг Қирғиз Республикасига қарши ўйин учун таркиби маълум  0 19:41"Сабаҳ" — "Нефтчи". Таркиблар маълум  0 19:01"Ньюкасл" кейинги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 18:39Суперлига. "Нефтчи" - "Шўртан" 1:0 (матнли трансляция)  11 18:38Ҳакамларимиз Қозоғистон – Қирғиз Республикаси аёллар терма жамоалари ўртасидаги учрашувни бошқариб боришади  0 18:10"Реал Мадрид" — "Реал Сосьедад". Таркиблар маълум  4 17:39“CAFA U-17 Championship 2025” бошланмоқда  3 17:22ЦСКА, "Акрон" ва "Рубин" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  3 16:50АПЛнинг якунланаётган мавсумдаги энг яхши ўйинчиси аниқланди  4 16:21"Футбол олами". Ўзбекистон кубоги 1/8 финал жуфтликлари маълум  1 15:45Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал баҳсларининг саналари маълум  6 15:29"Насаф" қизиқарли кечган баҳсда ОКМКни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:04"Андижон" "Сурхон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 14:37"Бавария" Вирцнинг трансфери барбод бўлгач, "Манчестер Юнайтед" юлдузини сотиб олмоқчи  12 14:05БАА - Ўзбекистон учрашувига чипталар қачон сотувга чиқади?  10

Мигел Родриго: "Шогирдларим биринчи бўлимда фантастик ўйин намойиш этишди" Новости

Мигел Родриго: "Шогирдларим биринчи бўлимда фантастик ўйин намойиш этишди"

Теги :  Футзал
Осиё чемпионати 2-туридан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманида японлар мураббийи Мигел Родриго иштирок этди.

“Бу узоқ муддатли турнир, шу боис футзалчиларнинг кучларини мёрида тақсимлашимиз керак. Шогирдларим биринчи бўлимда фантастик ўйин намойиш этишди. Биринчи бўлимда 10та гол уриб бўлинган эди. Шу боис иккинчи таймда бироз секинроқ ўйнадик. Ҳеч бир жамоа иккита бир хил тайм ўтказа олмайди”, - дейди Мигел Родриго.

- Биринчи ўйинда ҳужумда 30 фоиз куч билан ўйнади деб айтгандингиз. Бугунчи?

- Қатар кучли жамоа эди. Бизга японча футзал ўйнаш учун имконият бермаганди. Бугун эса барчаси изига тушиб кетди ва йирик ҳисобда зафар қучдик.

- Ўтган турда дарвозабоним энг яхши деб айтгандингиз. Бугун ким энг зўр бўлди?

- Бутун жамоа. Бугун жамоавий томонлама ажойиб ўйнадик. Ҳар бир футзалчи ўз ишини тўлиқ бажара олди.

- Австралияга қарши ўйинда нима кутаяпсиз?

- Кўп нарса Қатар ва Австралия ўртасидаги ўйинга боғлиқ бўлади. Бугунги рақибимизга солиштирганда Австралия кучли. Малайзия 5та голдан сўнг таслим бўлиб қўя қолди.



Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика