“Металлург-W”: сафардаги учинчи ғалаба!
21 мая 2015 15:44
Новости
“Металлург-W”: сафардаги учинчи ғалаба!
Ғузорда “Шўртан-леди” меҳмони бўлган Шерали Бобоқулов шогирдлари мезбонлар дарвозасига жавобсиз 10(!!!) та тўп киритишди.
Бу йилги тақвим бекободликлар учун бироз ғайритабиий тузилганлиги рости ажабланарли. Кузатиб келаётганингиздек, “Металлург-W” аввалига Олмалиқда, кейин Бухорода ўйнади. Мана энди жамоамиз бугун Ғузордан ортда қайтаяпти. Бекободда олти кун бўлишгач, яна сафарга йўл олишади. 4-турни “Металлург-W” қизлари Хоразмда “Тўмарис”га қарши, 5-турни эса Навоийда “Гули”га қарши ўтказади. Бекободлик ишқибозлар эса жамоамиз ўйинини фақатгина 6- ва 7-турлардан эътиборан ўз майдонимизда кузатишга муваффақ бўлишади. 4 ва 7 июнь кунлари Қашқадарёнинг икки етакчи жамоаси – “Машъал” ва ўн карра мамлакат чемпиони “Севинч” меҳмонимиз бўлади.
Энди бевосита охирги учрашувимизга тўхталадиган бўлсак, ўйин қизларимизнинг тўлиқ устунлиги остида ўтди. Айниқса тажрибали Наргиза Абдурасуловани шу куни тўхтатишнинг имконини мезбонлар топа олишмади. Майдон марказини тўлиқ ўз назоратига олган Маҳфуза Туропова эса ҳужум чизиғи вакилларини ўз вақтида тўп билан таъминлаб турганлигини ҳам айтиб ўтиш жоиз. Ўз навбатида мезбонларнинг кам сонли уюштирган ҳужумларини эса ҳимоячиларимиз ва дарвозабонларимиз ишончли қайтариб туришди.
Жамоа бош мураббийи Шерали Бобоқулов ортда қолган учрашувларга тўхталар экан “Рақибларимиз у қадар жиддий эмасди. Асосий ўйинлар ҳали олдинда турибди. Тўртинчи ва бешинчи турдаги сафар ўйинларимиздан эътиборан рақиблар ҳам кучайиб бораверади. Мазкур ўйинлар орқали таркибни ўз майдонимизда бўладиган жиддий учрашувларга сайқаллаштириб бораяпмиз”, дейди.
“Шўртан-леди”га қарши учрашувни “Металлург-W” қуйидаги таркибда ўтказди:
“Шўртан-леди” – “Металлург-W” – 0:10. Ғузор. 2015 йил 20 май. 3-тур.
“Металлург-W”:Гуландом Бойматова, Юлдуз Набиева, Холида Дадабоева, Шодия Тошева, Нозима Камолтоева, Маҳфуза Туропова, Ирода Турдалиева, Мавлуда Мунавварова, Дилдора Нозимова, Наргиза Абдурасулова, Людмила Карачик.
Заҳирадан майдонга тушганлар: Албина Белялова, Нодира Мўйдинова, Моҳигул Икромова, Насиба Ҳожиева, Алина Демяненко.
Голлар:Наргиза Абдурасулова (4 та), Людмила Карачик (2 та), Мавлуда Мунавварова (2 та), Маҳфуза Туропова, Нодира Мўйдинова.
Турнинг қолган учрашувларида қайд этилган учрашувлар нитажаси ва мусобақа жадвали билан танишинг:
“Андижанка” – “Тўмарис” – 6:0 (Г.Ҳасанова-4та, О.Ёқубова-2та), “Нефтчи” – “Гули” – 1:2 (Г.Юсупова – У.Тўхтаева-2та), “Локомотив” – “Машъал” – 1:4 (Н.Жуманиёзова – Ф.Бобохўжаева, Г.Амирова-2та, Ш.Қурбонова), “Бунёдкор” – “Севинч” – 0:2 (З.Жўраева-2та), “Бухоро” – “Олмалиқ” – 0:1 (О.Тожибоева).
21 майгача бўлган мусобақа жадвали
№ | Жамоалар | Ў | Ю | Д | М | Т-Н | О |
1. | “Металлург” | 3 | 3 | 0 | 0 | 24-0 | 9 |
2. | “Севинч” | 3 | 3 | 0 | 0 | 9-2 | 9 |
3. | “Андижанка” | 2 | 2 | 0 | 0 | 9-0 | 6 |
4. | “Гули” | 2 | 2 | 0 | 0 | 6-1 | 6 |
5. | “Машъал” | 3 | 2 | 0 | 1 | 8-5 | 6 |
6. | “Олмалиқ” | 3 | 2 | 0 | 1 | 3-7 | 6 |
7. | “Бунёдкор” | 3 | 1 | 0 | 2 | 7-4 | 3 |
8. | “Нефтчи” | 3 | 1 | 0 | 2 | 2-5 | 3 |
9. | “Бухоро” | 3 | 1 | 0 | 2 | 2-8 | 3 |
10. | “Тўмарис” | 3 | 0 | 0 | 3 | 0-11 | 0 |
11. | “Локомотив” | 3 | 0 | 0 | 3 | 1-14 | 0 |
12. | “Шўртан-леди” | 3 | 0 | 0 | 3 | 0-14 | 0 |
Тўпурарлар:
Людмила Карачик (“Металлург”) – 12
Гулираъно Ҳасанова (“Андижанка”) – 7
Зебо Жўраева (“Севинч”), Наргиза Абдурасулова (“Металлург”) – 5 тадан.
Комментарии