RU

Последние новости

08:41ЦСКА собиқ футболчиси: "Файзуллаевни жуда яхши вақтда сотишди"  2 08:15Луиджи Ди Бияджо: "Рақиб ғалабага лойиқ ўйин намойиш қилди"  0 07:56"Насаф" бразилиялик ярим ҳимоячига таклиф билан чиқди  7 07:28Расман. "Бунёдкор"ни яна бир асосий таркиб футболчиси тарк этди  2 01:15Расман: Азизбек Амонов "Бухоро" футболчисига айланди  5 01:04Равшан Ҳайдаров: "Йигитларда иштиёқ катта эди. Мухлислар қўллови билан ғалабага эришдик"  2 00:57Нодирбек Абдураззоқов: "Японияга қарши ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз. Голимни Ислом Тўхтахўжаевга бағишлайман"  6 00:45"Ювентус" Консейсауни "Порту"дан тўлиқ сотиб олди  0 00:17Рэшфорд "Барса" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  3 23:55"Андижон" назорат ўйинида камбэк эвазига ғалаба қозонди  2 23:24Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАга қарши баҳс олиб боради  2 22:59"Ливерпуль" тўхтамоқчи эмас. Клуб Франция чемпионатидан вингер сотиб олмоқчи  1 22:35U-23. Ўзбекистон – Саудия Арабистони 3:1  3 22:25Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига ҳеч қандай имконият қолдирмади  26 21:41Мюллер фаолиятини МЛСда давом эттиради  4

Месси ва Левандовскийдан сўнг "Huawei" Равшан Эрматов билан шартнома тузди Новости

Месси ва Левандовскийдан сўнг "Huawei" Равшан Эрматов билан шартнома тузди

Бугун Хитой бозорининг биринчи рақамли савдо белгиларидан бири бўлган "Huawei" компанияси, Тошкентда ўзининг янги қаҳрамонини таништирди.

Унга кўра, "Globe Soccer Awards" соврини соҳиби, жаҳон рекордчиси компаниянинг Осиёдаги юзига айланди. Компаниянинг Тошкентдаги офисида, тақдимот ва шартнома имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Жамоанинг PR менеджери Даврон Азизов кириш сўзида, нима учун "Huawei" ўзбекистонлик реферини танлагани ҳақида айтиб ўтди.

- Равшан Эрматовни компания билан шартнома имзолагани бизни қувонтирмай қолмади. Ҳамюртимизни дунё футболида тутган ўрни катта. Шунинг учун ҳам бизнинг қароримизни изоҳлаб  ўтирмаймиз. Бу икки тамонлама манфаатли шартнома бўлди.


Шундан сўнг, сўз Равшан Эрматовга берилди.

"Ассалому алайкум, "Нихау" (хитойча саломлашиш), -  дея сўз бошлади ФИФА рефериси.

- Таклифингиз учун раҳмат. Таклифни ўрганиб чиқар эканман, хитойлик дўстларим билан маслаҳатлашдим. Шунда улар, 1.5 млрд аҳоли истиқомат қиладиган мамлакатда "Huawei" катта ўрин тутиши ва бу тўғри қарор бўлишини такидлаб ўтишди, шунда иккиланиб ўтирмай рози бўлдим. Яна бир сабаб, компания спортнинг футбол турига бўлган эътиборини юқорилиги бўлди.


Шундан сўнг Равшан Эрматов ва "Huawei" ўртасида шартнома имзолаш маросими бўлиб ўтди. Шартнома имзолангач, компаниянинг директори Ван Пен энг сўнгги моделдаги телефон ва соатни эсдалик учун 5 карра Осиёнинг энг яхши ҳакамига тақдим этди. 

"Равшан билан келишганимиздан хурсандмиз. Бу "Huawei" тарихидаги катта кун. Шу кунгача биз Месси, Левандовский, Санчес ва Родригес каби юлдузлар билан шартнома имзоладик. Бугунгиси айнан Сизларнинг ҳамюртларингиз бўлди. Юртингизда футболнинг ривожига муносиб улуш қўшамиз деган умиддамиз", - дейди жаноб Пен.


Рейтинг: +50   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика