RU

Последние новости

15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  3 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  1 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  1 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  5 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  3 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  2 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  46 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  12 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  6 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  24

Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўртасидаги ЖЧ. Ўзбекистон "ўлим" гуруҳида! Новости

Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўртасидаги ЖЧ. Ўзбекистон "ўлим" гуруҳида!

12-15 июль кунлари Польшада меҳрибонлик уйлари ўртасида Жаҳон Чемпионати бўлиб ўтади.

Унда меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларидан ташкил топган Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади.

Ушбу халқаро мусобақага қуръа ташланди ва терма жамоамиз “С” гуруҳида Испания, Вьетнам, Россия, Латвия, Словения, Беларсуь терма жамоаларига қарши баҳс олиб борадиган бўлишди.

Халқаро мусобақа олдидан терма жамоа мураббийи Жамшид Асадов ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Мундиалга қуръа ташланди ва биз “ўлим” гуруҳидамиз. Гуруҳимиздаги терма жамоалар кучли рақиблар ҳисобланади. Испания бир маротаба, Россия эса икки карра Жаҳон чемпиони ҳисобланади. Шундай бўлса-да мақсадимиз сари олға интиламиз ва насиб этса чемпионлик учун курашамиз. Тўғрисини айтганда, бундай гуруҳ бизга қўшимча куч ва мотивация беради. Биз халқимиз ва футбол мухлисларимиз, қолаверса ота-оналаримизнинг ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз. Халқимиздан бизларни дуо қилиб, қўллаб-қувватлаб туришларини сўраб қолар эдик”, - дейди Асадов.



Терма жамоамизнинг Польшага йўл олувчи таркиби билан танишинг:

Дарвозабон

Исламов Сергей

Ҳимоячилар
Шаплов Данил
Эргашбоев Тоир
Шоназаров Абдуқаххор
Очилов Жаҳонгир

Ярим ҳимоячилар
Шамшидов Эдгар
Нюсков Амир
Караханян Руслан

Ҳужумчилар
Абибуллаев Тимур
Сон Салим

Бош мураббий - Асадов Жамшид
Ёрдамчи мураббий - Касимов Азиз

Жамшид Асадов бошчилигидаги жамоа 12 июль куни Польшага йўл олади. Дастлабки ўйинни улар 13 июль куни Испания терма жамоасига қарши олиб боради.

Халқимиздан ушбу терма жамоамизни қўллаб-қувватлаб туришларини сўраб қолар эдик. Зеро бу фарзандлар барчамизники!

Дилдора Холбоева тайёрлади

Рейтинг: +38   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика