RU

Последние новости

00:50Goal нашри айни вақтда "Олтин тўп" соврини учун номзодлар рейтингини тузди  0 00:08Италия кубоги. "Милан" – "Рома": Шомуродов асосий таркибда!  9 00:03Англия кубоги. "Ньюкасл" – "Арсенал". Таркиблар аниқ!  0 00:01Испания кубоги. "Реал Мадрид" – "Леганес" таркиблар аниқ!  3 23:32ОКМК Шимолий Корея терма жамоасига қарши назорат ўйини ўтказади  2 23:00"Қизилқум" Туркия йиғинига жўнаб кетди. Таркибда кимлар бор?  1 22:36Мбаппе "Реал"нинг январь ойидаги энг яхши ўйинчиси бўлди  3 22:15Озарбайжондаги "ўзбек дербиси"да дуранг қайд этилди. Жалолиддинов 81 дақиқа ўйнади  6 21:57Туркия кубоги. "Ризеспор" "Анқарагучу"ни мағлубиятга учратди. Алиқулов тўлиқ ўйнади  8 21:35"Нефтчи" Туркиядаги назорат ўйинида Қозоғистон клубини мағлубиятга учратди  3 21:12Флик "Барса"нинг биринчи рақамли дарвозабони кимлигини айтди  6 20:48Пике "Реал"нинг ҳакамликдан эътирози ҳақида: "Мадридликлар тарихидаги энг зўр гол офсайддан урилган"  36 19:47"Наполи" нега Гарначони харид қила олмагани маълум бўлди  0 18:23"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  3 17:58Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Тошкентда йиғинга киришди  0

Меҳр - кўзда. "Локомотив" ПФК бемор болаларга совғалар улашди (ФОТО) Новости

Меҳр - кўзда. "Локомотив" ПФК бемор болаларга совғалар улашди (ФОТО)

Теги :  Локомотив
Бугун 1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни! Бугун шунингдек, ёз фаслининг биринчи куни.

Бугунги байрам муносабати билан "Локомотив" ПФК вакиллари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш Вазирлиги Республика онкология илмий маркази болалар бўлимига ташриф буюришди. Ташрифдан кўзланган мақсад, бемор болакайларга совғалар улашиб, уларнинг кўнглини кўтариш эди.

Футбол қироли Пеле фаолиятини тугатаётиб бежизга "Болаларни асранг!" демаган. Зеро, болалар бизнинг келажагимиздир. Хабарингиз бор, муҳтарам Юртбошимиз томонидан 2016 йил - "Соғлом она ва бола йили" дея эълон қилинди. Шу муносабат билан ҳам касалхонага ташриф айни муддао бўлди.

Республика онкология илмий маркази болалар бўлимида даволанаётган болажонларни "Локомотив" ПФК бош директори ўринбосари Тўлабек Акрамов, Тимур Кападзе, Иван Нагаев, Маъмур Икромов, Сергей Прохоров, Олег Зотеев, Темурхўжа Абдухолиқов, Садриддин Абдуллаев каби футболчилар, жамоа маъмури Бахтиёр Исмоилов ва Улуғбек Усмонхўжаев, шифокор Аброр Пирриев ҳамда массажчи Абдураҳим Саримсоқовларнинг кутилмаган ташрифи жуда хурсанд қилди.

Бемор болакайларни шунингдек, таниқли сўз устаси Шукрулло Исроиловнинг ҳам ўз совға-саломлари билан келгани тўлқинлантириб юборди. "Локомотив" ПФКнинг мазкур ташрифидан касалхона шифокорлари, у ерда даволанаётган болалар ва уларнинг ота-оналари жуда мамнун бўлишди.

"Локомотив" ПФК матбуот хизмати.


Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика