“Матч ТВ” ҳозирда тўхтатилмаган 2 чемпионатнинг трансляция ҳуқуқини қўлга киритди
21 мар 2020 22:05
Новости
“Матч ТВ” ҳозирда тўхтатилмаган 2 чемпионатнинг трансляция ҳуқуқини қўлга киритди
Аввалроқ, Россия канали Беларусь юқори лигаси янги мавсум ўйинларини трансляция қилишини эълон қилганди.
Бугун эса “Матч ТВ” Австралия чемпионати (Лига-А) учрашувларини мавсум охиригача намойиш қилиш ҳуқуқини сотиб олди.
23 март куни “Матч! Футбол 1” орқали Лига-А доирасида бўлиб ўтадиган “Ньюкасл Джетс” – “Мельбурн Сити” (Тошкент вақти билан 13:25 бошланади) ва “Перт Глори” – “Вестерн Юнайтед” (15:25) беллашувларини тўғридан-тўғри кўрсатишни режалаштирган.
Эслатиб ўтамиз, Беларусь чемпионати иштирокчиси “Энергетик-БГУ” сафида ўзбекистонлик икки футболчи Жасурбек Яхшибоев ҳамда Шаҳбоз Умаров ҳаракат қилади.
Австралия чемпионатининг 24 тур баҳсларидан кейин эса “Сидней” клуби 48 очко билан мусобақа пешқадами бўлиб турибди.
Комментарии