RU

Последние новости

12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  4 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  0 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  3 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  28 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  5 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  7 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  4 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  12 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  3 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  3 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  26 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  14 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  47 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  6

Матбуот хизматига "замбаракнинг ўқи"ми? Суперлиганинг айрим клубларига мурожаат Новости

Матбуот хизматига "замбаракнинг ўқи"ми? Суперлиганинг айрим клубларига мурожаат

Мен бу ҳақда ўтган йили ҳам ёзмоқчи бўлиб юргандим, лекин жим туришни лозим топдим.

Барчамиз кўрган, ойнаи жаҳонни титратган "Учрашув" телеминиатюрасида Эргаш Каримов акс этган тўй маслаҳатини кўргансиз. Унда бир неча киши бафуржа ўтириб, харажатларни маслаҳатлашишади. Нималар керак, кимга қандай кийим ва ҳоказо. Якунда Эргаш Каримов ёрилади.

"Бир қарич тил керакми? Сизга-чи? Велосипед, фотоаппарат, трактор. Акасига тор шим, синглисига калта юбка, ўлган бувисига янги кафан, отасига ароқ заводи. Сизга замбаракнинг ўқи". Худди шуни футбол тилига ўгирсак, қуйидаги кичик ҳикоя келиб чиқади. 

Бир клубнинг раҳбари йиғилиш ўтказмоқда. Унда бош мураббий, маъмур, стадионга масъул ходим, матбуот котиби қатнашмоқда. Мавзу янги мавсум олдидан кимга нима кераклиги. Аввалроқ барчаси қоғозга ёзилиб, директорга берилган. 

- Хўш, бош мураббийга 6та яхши футболчи. Ҳар бирининг маоши 60 миллион сўмдан. Майли кетса, кетар. Муҳими, натижа!

- Маъмур. Жамоага янги экипировка, "Puma" брендидан олиб берамиз. 

- Стадионга янги прожектор! Бу айни муддао. Бўлмаса, ЎзПФЛ лицензиясидан ўта олмаймиз. "Philips" компанияси билан келишувга эришиш арафасидамиз. Агар бу йил ҳам прожекторни қила олмасак, яна стадион қидиришимизга тўғри келади. 

- 10 йил олдин ўйнаб кетган легионер ФИФАга ёзибди. Унинг ҳам қарзини тўлаймиз. Акс ҳолда, трансфер тақиқи қўйилади. Яна бош оғриқ. Бу муаммони дарҳол ечишимиз шарт. 

- Матбуот хизмати. Харажатлар кўпайиб кетибди-ку! Янги компьютер, фотограф ишчи, сайт очиш, медиа хонасини таъмирлаш. Бироз сабр қилиб турасиз. Буларни кейинга қолдирамиз. Ҳозирча оддий ёритсангиз ҳам майли. Ўйинларга келиб турсангиз бўлди. Ўзимиздан ташқаридаги йиғин ва машғулотларга боришингиз шарт эмас. Кимдадир яхши телефон бўлса, расмга олиб юборар. 



Юқоридаги ҳақиқат аралаш тўқима ҳикояни осмондан олиб ёзганим йўқ. Дарҳақиқат, бугунги кунда ҳамма эмас, аксарият клубларда матбуот хизматига эътибор етарлича, дея олмайман. Оддий мисол, январь ойига келиб вилоят жамоалари Тошкентда йиғин ўтказади,  лекин ҳеч бири клуб матбуот хизматини олиб келишни ўйламайди. Қайси клубнинг матбуот котиби жамоа билан бирга? Келганлари ҳам ўз ёнидан ёки машинасида жамоа ва касбининг ҳурмати нуқтаи назаридан ёритади. Қишни Тошкентда ўтказадиган "Сўғдиёна"нинг матбуот хизмати машғулотларни ёритмоқдами?  Ёки ҳамон сукутда ўтирган "Сурхон"даги ҳолат қандай? Ушбу клубнинг матбуот котиби бир вақтнинг ўзида бир нечта вазифаларни қилади — лицензиялаш, администрация ва ҳоказо. Маошлар ҳақида ўтган йили ҳамкасбим Фахриддин Рўзиев чиқиш қилган, Оғабек Самисов кўрсатув тайёрлаган эди. Толибжон Қосимов ҳам ўз мақоласи орқали фикрларини баён қилганди. 


Футболдаги пул. Матбуот котиблари қанча маош олади?


IMHO: ўзбек футболидаги матбуот хизматлар қандай ишлаяпти?


Қўшиқнинг фонограммаси яхшими ёки жонлиси?!


Февраль бошланиши билан сафарга отланадиган клублар бу йил қандай йўл тутишади? Ёки бирор кимса телефонидан юборган расмлар, умумий маълумотлар билан матбуот котиблари бир иложини қилиб хабар беришда давом этадими? Ўтган йили ОФК кубоги доирасида Қаршига Гонконгнинг "Ли Ман" жамоаси ташриф буюрди. Биз менсимайдиган, ўзбек футболидан даражаси паст клубнинг 4 нафар матбуот котиби "даҳшат" шароитлар билан келиб ёритди. Гонгконгдан ортда қолишимиз уятли. Кўриб ҳавасинг келади! Уйғонинглар энди. Юқоридаги ҳикоя билан мақолага якун ясайман. Матбуот хизматида ишлайдиганларга "замбаракнинг ўқи"ми?

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика