RU

Последние новости

16:40"Нефтчи" – "Андижон" ва "Бунёдкор" – "Насаф" учрашувларида пенальти ҳолатлари бўлганмиди? 24-турдаги ҳакамлик таҳлили  0 16:21"Реал" ТВ Родригонинг жарима майдонида йиқилиши ҳақида: "Трансляция контакт пайтида бошқа кадрга ўтиб кетди"  3 16:02Ҳожимат Эркинов: "Бундан футболчи чиқмайди, бўйи паст" деб айтганлар бўлган"  0 15:43"Наполи" Неймар билан шартнома имзоламоқчи бўлган экан  0 14:57Терма жамоага яна икки футболчи чақирилди  6 14:26Бугун Осиёда ЖЧ-2026 саралашининг тўртинчи босқичига старт берилади  10 14:02Оқ ёки кўк? Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши қайси рангдаги формаларда ўйнаши маълум бўлди  7 13:26Жеррард Трентнинг "Реал"га кетиши ҳақида: "Мен бундай қилмаган бўлардим. Нималар қилаяпсан ўзи?"  11 12:54МЮ футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 12:25Жеррард: "Руни бир ўзи рақибнинг бутун бошли ҳимоясига босим ярата оларди"  2 12:16Фабио Каннаваро ҳикояси: Копток узатувчиликдан "Олтин тўп"га қадар йўл  3 12:00Championat.asia ва Transfermarkt Суперлиганинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   2 10:55Криштиану Роналду: "Мақсад жаҳон чемпионатига чиқиш ва унда ғалаба қозониш"  52 10:25Осиё Кубоги-2011. Жепаров ва Шацкихнинг голлари Кувайт устидан ғалаба келтирган оқшомни ёдга оламиз  4 10:04"Интер Майами" Альбанинг ўрнига "Реал" собиқ футболчисини олиб келмоқчи  5

Массимилиано Аллегри: «Бош мақсадимиз – 6-скудетто» Новости

Массимилиано Аллегри: «Бош мақсадимиз – 6-скудетто»

«Ювентус» жорий трансферлар бозорида ўзгача фаоллик кўрсатяпти. Биргина Гонсало Игуаинга нақ 90 миллион евро тўлангани кўп нарсани англатади.

Кўринишидан, «бьянконерлар» ички аренадаги ютуқларни энди халқаро даражада давом эттиришни ўйламоқдалар, чоғи. Хўш, жамоа устози Массимилиано Аллегри бу борада нима дейди?

- Мана, машғулотлар секин-аста кучайтирилмоқда. Демакки, жамоада қатъий иш режими ва фаоллик яна биринчи даражали масалага айланиб улгурган. Шундайми?


- Фаоллик ва ташаббус кўрсатиш доимо муҳим саналади. Барчаси ишнинг қандай бошланишига боғлиқ. Бошқача айтганда, ҳозирги кайфият бутун мавсумга таъсир ўтказади.

- Бу йил йиғинни одатдагидан 10 кун аввал бошладинглар...

- Бу катта аҳамият касб этмайди.  Ўтган йили мавсумни 7 июнь куни, ЧЛ финалидан кейин якунлагандик. Яъни футболчилар оғир мавсумдан сўнг 35 кун дам олишганди. Бу сафар таътил давомийлиги 40 кунга етди. Тўғри, ўшанда машғулотга киришганимиздан 20 кун ўтиб, суперкубок учун ўйинда майдонга тушганмиз. Муҳими, шу муддат жамоани талаб даражасида тайёрлашга кифоя қилганди. Энди эса машғулотлар учун кўпроқ вақт бор. Лекин шунинг баробарида терма жамоалар футболчиларининг ихтиёримизга кечроқ қўшилишганини унутмаслик керак.

- Хўш, «Ювентус» кетма-кет 6-марта скудетто ютишга қодирми?

- Мавсумга қўйилган биринчи даражали мақсадимиз айнан скудеттога эга чиқиш. Шунингдек, ЧЛда муносиб иштирок этишимиз шарт: имкон қадар узоқ бориб, якунда кубок соҳиби бўлишга ҳаракат қиламиз. Бироқ шошилишга ҳожат йўқ - 31 августгача ҳар кунлик иш асносида омадли мавсумга тамал тоши қўямиз.

- «Ювентус»нинг барча янги аъзолари ЧЛ ҳақида гапиришмоқда. Эҳтимол, бу турнир кубоги жамоа учун скудеттодан ҳам муҳимроқдир...


- Бир нарса аниқ: ЧЛ биз учун Италия чемпионати, кубоги ва суперкубогидек ўта аҳамиятли мусобақа. Бош­қача айтганда, ўзимиз иштирок этадиган ҳар бир турнирда ғалабани тантана қилмоқчимиз. Шунинг учун ҳозирги кунда барчасини тўғри ташкил этишимиз шарт. Тўғри, омадга ҳам эҳтиёжимиз бор. Айниқса, ЧЛда бунингсиз муваффақият қозонишнинг иложи йўқ.

- Айни пайт машғулотларда тер тўкаётганлар орасида ёшлар жуда кўп. Уларда асосий таркибга кириш ва ўзларини кўрсатиш имконияти қандай?


- Бундай ёшлар учун машғулотлар жараёнининг ўзи ажойиб имконият. Ҳа, ихтиёримизда «В» серияси ва про-лигада ўйновчи ёшлар кўп. Табиийки, йиғинларда энг яхши таассурот уйғотган йигитларни асосий жамоада олиб қоламиз.

- Италия терма жамоаси Евро-2016да айнан «Юве» ҳимоячиларининг тартибли ҳаракатлари ҳисобига муносиб кўринди. Шогирдларингизнинг айниқса, Германия термасига қарши баҳсда кўрсатган жонкуярликлари билан алоҳида фахрлансангиз керак...


- Шубҳаланишга асос йўқ: «Ювентус» ҳимояси, демакки, Италия термаси орқа чизиғи жаҳон футболида энг кучлиси. Жанлуижи Буффон билан, албатта. Ҳа, ҳар қандай мураббий бундай йигитлар билан фахр­ланган бўларди. Ахир улар майдонда энг мушкул вазифаларни ҳам бажаришга тайёр туришади. Хусусан, Евро-2016да чинакамига жонбозлик кўрсатишди.


Ж.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика