RU

Последние новости

20:33"Реал" сардори жароҳатидан қутилди ва майдонга қайтишга тайёр  1 20:00Суперлига. ОКМК - "Сурхон" 0:1 (матнли трансляция)  41 19:50"Реал" трансфер мақсадларининг биридан воз кечди  3 19:21"Ювентус" юлдуз ҳужумчиси учун бор-йўғи 20 млн сўрамоқда  5 18:44"Реал" Клублар ўртасидаги ЖЧдан кейин яна бир ҳимоячи билан шартнома имзолайди  2 18:18Лопетегининг сўровига биноан Ал Хайдос Қатар терма жамоасига чақирилди  7 17:45"Навбаҳор" футболчиси Беларусга йўл олмоқда  14 17:23Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал босқичи ўйинларида ишловчи расмийлар билан танишинг  2 17:02"Динамо" ҳамда "Нефтчи" ўртасидаги қолдирилган баҳсга ҳакамлар тайинланди  4 16:41Қозоғистон футбол федерацияси президенти Ўзбекистон билан ўйин ҳақида баёнот берди  18 16:18Игорь Шквирин Европа клубига ўтиши нега барбод бўлганини айтиб берди  15 16:11"Бунёдкор" "Сўғдиёна"ни ранжитган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:38"Рома" "Борнмут" аъзосини харид қилмоқчи  0 15:12GiveMeSport дунёнинг энг яхши футболчилари рейтингини эълон қилди  5 14:45Бундеслиганинг бир қанча клублари "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олмоқчи  1

Массемилиано Аллегри: “Уч йилда иккинчи финалдамиз. Бу гал совринни қўлга киритишимиз керак” Новости

Массемилиано Аллегри: “Уч йилда иккинчи финалдамиз. Бу гал совринни қўлга киритишимиз керак”

“Ювентус” бош мураббийи Массимилиано Аллегри Чемпионлар лигаси финалида “Реал”га қарши кечадиган баҳс олдидан финал ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

-“Реал” ҳар томонлама кучли жамоа. Мадридликлар жуда тез ва футболчиларнинг техникаси жуда юқори. Шу боис финал ажойиб руҳда ўтишига шубҳа йўқ. Бизни ушбу мусобақада барча нарса қониқтиради. Аммо бу галги финалга 2015 йилдагидан фарқли равишда ўзгача ҳозирлик кўраяпмиз.

Совринни ютамизми, йўқми буни олдиндан айтолмайман. Финал тақдирини эпизодлар ҳал қилади. 2015 йилга баҳсда дастлабки 20 дақиқадан кейин ютқазишимиз ҳақида ўйлай бошлагандик. Аммо кейинчалик мувозанатни тикладик ва ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Бироқ охир оқибат мағлуб бўлдик. Бу гали бизни 95 дақиқалик, балки 120 дақиқалик юқори босим остида ўтадиган муҳим беллашув кутиб турибди.

Агар 2015 йили Берлинда ўтган финал баҳси билан таққослайдиган бўлсак, таркибимизда деярли ҳар бир чизиқда ўзгаришлар бўлди. Ўша жамоада тўрт ёки беш киши қолган. Ҳозир биз ўзимизга анча ишонамиз, ким нималарга қодирлигини яхши билади ва жамоанинг атмосфераси ҳам яхши томонга ўзгарган. Биз олтита Скудетто, Италия кубоги ва Суперкубоги, ЧЛ финалига қадар етиб келиб мақсад ва вазифаларимизни энг юқори поғонага кўтардик. Бу жамоага доим янги чақирувлар ва жиддий мақсадлар лозим.

4-2-3-1  тактик схемасига ўтганимиздан кейин футболчилар ўз ўйинларидан кўпроқ завқ ола бошлашди. Улар катта ҳохиш билан ҳаракатлана бошлашди. Айнан шу лаҳзалар ҳал қилувчи рол ўйнади. Ҳужумкорликни хўш кўрувчи футболчилар ва темир интизомли ҳимоя ғалабаларимизга замин яратди.

-Ниманинг ҳисобига жорий мавсумда жамоангиз жуда яхши ўйин кўрсатмоқда?

-Биринчи навбатда А сериядаги кучли рақобат. “Рома” ва “Наполи” билан соврин учун курашишимиз бизни ЧЛ финалига қадар етаклаб келди. Улар сабаб биз ҳар бир учрашувга жиддий  тайёргарлик кўрдик. Агар концентрация юқори даражада бўлмаса, бу ўйинга ва натижага ва охир оқибат ўша турнирдаги иштирокимизга салбий таъсир кўрсатади.

-2015 йилги финалдаги омадсизлик сизни нималарга ўргатди?

-Ҳар бир кун менга ниманидир янги нарсани ўргатади. Чемпионлар лигасини фақатгина унга муносибларгини юта олишади. Бу мусобақани ютиш ҳар доим ҳам, ҳар кимга ҳам насиб этавермайди.  Сўнгги уч йилда биз бир марта финалда ўйнадик, бу йил яна ҳал қилувчи баҳсга етиб келдик. Бу гал биз ушбу совринни бошимиз узар баланд кўтаришга эришишимиз лозим”, дейди Аллегри.


Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика