«Машъал»да янги спорт директори иш бошлади
05 мар 2020 17:32
Новости
«Машъал»да янги спорт директори иш бошлади
Муборакнинг «Машъал» клубида янги спорт директори иш бошлади.
Гап шундаки, собиқ ҳакам Дониёр Досанов «газчилар»дан тушган таклифни қабул қилди. Мухлисларга яхши маълумки, 37 ёшли Досанов илгари футболчи сифатида ҳам фаолият юритган. Кейинчалик маълум муддат ўзини ҳакамлик соҳасида синаб кўрди. Аммо бу соҳада Дониёрга узоқ вақт ишлаш насиб этмади. Сўнгги пайтларда Тошкентда болалар футболида мураббий сифатида ишлаб келаётганди. Яқинда «Машъал» раҳбарияти уни клуб тизимига ишга таклиф этди.
Ҳозирда Дониёр Досанов Муборакда асосан академия фаолияти билан шуғулланмоқда.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Комментарии