RU

Последние новости

08:08Эральдо Чинарига асосий даъвогар Ўзбекистон жамоаси маълум  2 07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  1 01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  4 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  1 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  1 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  2 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  3 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  2

"Машъал" ёшлари навбатдаги ғалабасини қўлга киритди Новости

"Машъал" ёшлари навбатдаги ғалабасини қўлга киритди

Бугун Муборакдаги Баҳром Вафоев номли стадионнинг иккинчи майдоннида Олий лиганинг 9 туридан ўрин олган "Машъал" - "Локомотив" учрашуви олдидан ҳар икки жамоалари ёшлари майдонга чиқишди.
Дастлабки дақиқадан ҳужумга интилган майдон эгаларида 13 дақиқада Элдор Шомуродовнинг бирга-бир вазият ҳосил қилишида ҳисобни очиши мумкин эди. Шомуродовга аниқлик етишмади. 16 дақиқада Муйдин Мамазулумов ҳам ҳудди шундай вазиятда тўпни Сарвар Каримовга бериб қўйди.  30 дақиқада Холмурод Холмуродвнинг тўп узатиши яна Шомуродовга бориб тушди. Одатдагидек тўп дарвозабонга осонгина етиб борди. Ихтиёр Тошпўлатов эса очиқ вазиятни йўққа чиқарди. Бобир Тиллабоевнинг зарбаси эса Жавоҳир Илёсов қўриқлаётган дарвозанинг юқоридасидан ўтиб кетди.  41 дақиқада белгиланган жарима тўпини Дилшод Жабборов кучли зарба билан ижро этди. Тўпга озгина аниқлик етишмади. Ҳуллас биринчи бўлиб вазиятларни совуриш билан ўтди.

Иккинчи бўлим кескин ҳужумлар остида старт олди. 48 дақиқада Ихтиёр Тошпўлатовнинг зарбасини дарвозабон жарима майдончасидан олдинроққа чиқиб бартараф этди. Қайтган тўп юқоридан Қаҳрамон Баҳодировни бошига келиб тушди ва Баҳодиров йўналтиришда адашмади. 1:0. 58 дақиқада Ихтиёр Тошпўлатовнинг пасини Муйдин Мамазулумов осонгина дарвозага йўллаб ҳисобни 2:0 кўринишга келтирди.  72 дақиқада Шоҳруҳ Достоновнинг жарима зарбасини дарвоза тўсини бартараф этди. Элдор Эргашевни зарбаси эса дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди. Учрашувда бошқа ҳисоб ўзгармади ва "Машъал" навбатдаги уч очкосини қўлга киритди.


Ёшлар лигаси. 9-тур
Муборак. Баҳром Вафоев стадиони
"Машъал" - "Локомотив"  2:0 (0:0)
Голлар
: Қаҳрамон Баҳодиров (53) , Муйдин Мамазулумов (58)
Ҳакамлар: Элёр Турсунов (Бухоро), Ф.Норсафаров, К.Расулов, З.Элибоев (ҳаммаси Қарши)
Назоратчи: С.Нажафалиев (Тошкент)
Огоҳлантиришлар: Жаҳонгир Абдумўминов (45), Шоҳруҳ Достонов (48), Қаҳрамон Баҳодиров (50) , Юнус Очилдиев (72) -  Аббосжон Пўлатов (62)

"Машъал":
Жавоҳир Илёсов (Мусурмон Носиров 90), Юнус Очилдиев (Муҳаммад Алиқулов 90), Искандар Шайқулов, Холмурод Холмуродов (Ихтиёр Аҳмаджонов 82), Сирожиддин Раҳматуллаев, Муйдин Мамазулумов, Элдор Шомуродов (Шоҳруҳ Достонов 46), Ихтиёр Тошпўлатов (Акмалий Раҳимзода 66), Саламат Қутибоев, Жаҳонгир Абдумўминов (Элдор Эргашев 53), Отабек Шукуров (Қаҳрамон Баҳодиров 46)

"Локомотив": Сарвар Каримов, Хуршидбек Мухторов, Илҳом Суюнов (Садриддин Абдуллаев 46), Аббосжон Пўлатов (Миршоҳид Олимов 70), Қувондиқ Рўзиев, Дилшод Жабборов (Абдужалил Ҳасанов 75), Никита Эфременко, Жавоҳир Ҳакимжонов (Ҳумоюн Абдуалимов 80), Карен Абрамов, Дониёр Усмонов (Сардор Раҳмонов 46), Бобир Тиллабоев (Абдураҳмон Жолдасаев 90)
Захира: Темур Жўраев, 
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика