RU

Последние новости

07:56Фабио Каннаваро ҳам Ўзбекистонга "йўқ" дегани айтилмоқда - манба  1 07:40Суперлига. Лушанни истеъфога чиқарган "Навбаҳор" бугун "Қизилқум"ни меҳмон қилади  0 02:00"Интер" президенти А Серия даражасини баҳолади  1 01:29Бундеслига. "Бавария" йирик ғалаба қайд этди, Харри Кейн мавсумдаги 10-голини урди  2 01:10Энцо Мареска: "Дарвозабонлар бўйича муаммо йўқ"  2 00:57Саудия Арабистони. "Ал Насср" Мане ва Роналдунинг голлари эвазига "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  20 00:33"Ливерпуль" Кьеза борасидаги қарорини ўзгартирди  2 00:14"Барселона"нинг икки футболчиси қанча муддатга сафдан чиққани аниқ бўлди  3 23:48Руни Экитике ҳақида: "Аҳмоқона ҳаракат. ВАР замонида голни текширувдан кейин нишонлаш керак"  2 23:15"Олтин тўп-2025". Ким қанча овоз тўплади?  3 22:54Максим Шацких: "Нима, ҳар бир ўйинда 5тадан гол уришимиз керакми? Бу "Барселона" эмас, "Андижон"  11 22:43Расман: "Манчестер Сити" Нико О'Райли билан шартномани узайтирди  1 22:19“Андижон” – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият бўйича изоҳ  10 21:58Миржалол Қосимов: "Мағлубиятга лойиқ ўйин кўрсатмадик"  7 21:37Мирко Йеличич: "Натижадан мамнунман, аммо ўйинимизни яхшилашимиз керак"  0

"Машъал": «Бунёдкор» – «Машъал» ўйини олдидан Новости

"Машъал": «Бунёдкор» – «Машъал» ўйини олдидан

"Машъал" Олий лиганинг навбатдаги турини Тошкентда "Бунёдкор"га қарши ўтказади.

9-турдан ўрин олган мазкур баҳс ҳар икки жамоа учун ҳам муҳим аҳамиятга эгадир. Ўтган турда Жиззахда мағлубиятга учраган "Бунёдкор" ва ўз майдонида "Бухоро" билан дуранг ўйнаган "Машъал" ўртасидаги баҳс қизиқарли кечиши кутилмоқда. Бугун жамоаларнинг ёшлари "Бунёдкор" академияси майдонида тур ўйинини ўтказади. Баҳс 17:00 да старт олади ва ўйинни Рустам Толибжонов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Бу ўйинда "Бунёдкор" ёшларига фақатгина Наримон Хасанов ёрдам бера олмайди. 

Эртага асосий таркиб ўйини "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтади ва бу баҳсни Бахтиёр Номозов бошчилигидаги тошкентлик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Ўйин эса 18:30 да старт олади. Минори Сато огоҳлантиришлари тўрттага етгани боис "қалдирғочлар"га ёрдам бера олмайди.


"Машъал"га қарши Элдор Шомуродов, Отабек Шукуров, Мирзоҳид Ғофуров каби футболчилар биринчи марта майдонга тушишлари мумкин.


"Машъал" ўйинга тайёргарликни Тошкентда давом эттирмоқда ва бугун "Бунёдкор" академияси майдонида ўйин олди машғулотлар бўлиб ўтади.

Ёшлар лигаси, 9-тур. 
14 май (пайшанба)
«Бунёдкор» (Тошкент) – «Машъал» (Муборак)  17:00
Ҳакам:
 Р. Толибжонов (Фарғона)
Назоратчи: А. Хотамов (Тошкент).

Олий лига, 9-тур.  
15 май (жума)
«Бунёдкор» (Тошкент) – «Машъал» (Муборак)  18:30
Ҳакамлар:
 Б. Намозов (Тошкент), Б. Қодиров (Бухоро), А. Қўлдошев (Бухоро), Р. Толибжонов (Фарғона)
Назоратчи: А. Хотамов (Тошкент).

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика