RU

Последние новости

16:05Перес: "Модрич "Реал" мухлислари қалбида мангу сақланиб қолади"  0 15:42Қаршида қолган қасам: Қосимовнинг "Насаф"га қарши қора статистикаси  1 15:39Халқаро тақвим. Июнда бизни нималар кутмоқда?  0 15:14"Бетис" Конференциялар Лигаси финалидан олдин ҳазил тариқасида логотипини ўзгартирди  0 14:49Сергей Чигодаев: "CAFA турнирида барча футболчиларга имконият беришга ҳаракат қиламиз"  2 14:29Расман: "Реал" Анчелотти кетаётганини эълон қилди  16 14:17Ўзбекистонлик ҳакам аёллар футболи бўйича ОЧЛ финалида ишлайди  0 13:59Саудия Арабистони клуби Осимхен билан музокаралар олиб бормоқда  1 13:32"Интер" МЮ ҳужумчисини харид қилмоқчи  2 13:03"Манчестер Юнайтед"нинг ёзги трансфер бюджети қисқартирилди  8 12:36Рафинья: "Умид қиламанки, мухлисларни хурсанд қилишда давом этаман"  13 12:08Артета "Арсенал"нинг амбициялари ҳақида гапирди  1 11:40Руд ван Нистелрой "Лестер"ни тарк этади  0 11:14CAFA U17 Championship 2025 мусобақасига қуръа ташланди. Ўзбекистон Эрон билан бир гуруҳда  7 10:56Эрик тен Хаг катта футболга қайтишга яқин  3

Марчелло Липпи: “Биз ОЧЛ ғолибига айланиш учун етарли ишни амалга оширдик” Новости

Марчелло Липпи: “Биз ОЧЛ ғолибига айланиш учун етарли ишни амалга оширдик”

Осиё чемпионлар лигаси жавоб финалидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида иккала жамоа устозлари иштирок этишди.
Ёнг СУ ЧОЙ (“Сеул” ФК бош мураббийи): - Биринчи бўлимда рақибга кўплаб имкониятларни тақдим этдик, лекин тенгликни сақлаб қолдик. Иккинчи бўлимда эса рақибнинг ҳужумдаги легионерлари хавфли вазиятларни юзага келтиришди ва гол уришди. Биз дарҳол бунга жавоб қайтардик. Шундан кейин яна имкониятлар бўлди, бироқ баъзи майда хатолар умумий ғалабага камлик қилди. Турнирдаги илк ўйинимизни ўтказганимиздан буён футболчилар фақат олдинга қараб юришди. Бир неча бор ғалабалардан қувондик, бироқ футболда фақатгина чемпионлик қувониш учун асосий сабаб бўла олади. Биз эса бунга эришмадик. Шу сабабли қалбимизда ғамгинлик сезяпмиз. Лекин бу футбол.

Марчелло ЛИППИ (“Гуанчжоу Эвергранд” бош мураббийи):
- Барчаси режамиз бўйича кетди. Танаффусгача устунликни ҳисобда акс эттирмадик. Иккинчи бўлимда Мурики ва Элкесон кўплаб вазиятларга эга бўлишди. Ҳисоб очганимиздан кейин тезда гол ўтказиб юбордик ва бу ёғига барчаси 50га 50 бўлиб қолганди. Яна бир гол бизга қимматга тушиши мумкин эди. Лекин барчаси биз учун яхши якун топди ва мусобақада ғолиб чиқдик. Менимча, биз ОЧЛ ғолибига айланиш учун етарли ишни амалга оширдик. Бунга арзийдиган ўйин намойиш қилдик. Нимчорак, чорак ва ярим финалда рақибларни уйда ва меҳмонда доғда қолдирдик. Финалда ҳам ҳар 2 ўйинда яхшироқ ҳаракат қилдик. УЕФА Чемпионлар лигасида “Милан” 2003 йил қаторасига 3 баҳсда дурангга эришиб, ғолиб бўлганди. Бу йил Осиё жамоалари орасида совринга энг муносиби бизнинг жамоа эди.


Беҳзод НАЗАРОВ.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика