МЮ яна Шешко вариантига қайтди. Бунинг учун клуб ўйинчи сотиши керак
21 июл 00:45
Новости
МЮ яна Шешко вариантига қайтди. Бунинг учун клуб ўйинчи сотиши керак
"Манчестер Юнайтед" асосий эътиборини марказий ҳужумчи излашга қаратди.
Инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, словениялик футболчининг "Арсенал"га ўтиши деярли барбод бўлгани сабабли Манчестер клубида Шешко номзоди яна муҳокамага қўйилмоқда.
Таъкидланишича, МЮ кимни қанчага трансфер қилиши клубнинг ҳозирги ўйинчиларни сотишига боғлиқ. "Лейпциг" ҳужумчи учун 70-80 миллион фунт стерлинг талаб қилмоқда. Бошқа маълумотларга кўра, бу сумма август ойига яқин камайиши мумкин.
МЮ ҳамон Жейдон Санчо ва Антонини сотишни режалаштирмоқда. Бироқ, Романонинг айтишича, Алехандро Гарначонинг кетиши Шешко атрофидаги вазиятни тубдан ўзгартириши мумкин.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Комментарии