Марат Бикмаевдан қойилмақом натижа
07 мар 2019 17:57
Новости
Марат Бикмаевдан қойилмақом натижа
Бикмаев ўзининг қадрдон жамоасига қайтгач тезда асосий ҳужумчига айланди. Марат Бикмаев ҳозирга қадар "Пахтакор" ўтказган барча ўйинларда бошланғич таркибда майдонга тушди ва ҳар учала баҳсда ҳам ўз номини таблода ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.
Дастлаб ОЧЛ саралаш босқичи доирасидаги Ироқнинг "Эйр Форс"га қарши учрашувда жарима зарбасидан қойилмақом гол урганди. Кейинчалик ОЧЛ плей-офф доирасидаги Дубайда ўтган "Ал Наср" билан бўлган ўйинда ҳам жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилганди. Куни кеча ОЧЛ гуруҳ босқичининг 1-туридан ўрин олган "Персеполис"га қарши учрашувда ҳам жамоаси учун муҳим бўлган голни урди. Шу тариқа Марат Бикмаев "Пахтакор"га қайтгач барча баҳсларда гол уриб келмоқда.
Қайд этиш керакки, Марат Бикмаевнинг ОЧЛда киритган жами голлари сони 12тага етди. Футболчи "Локомотив" таркибида ҳам ОЧЛ ўйинларида рақиблари дарвозасини 9 маротаба ишғол этган.
Эслатиб ўтамиз, Марат Бикмаев Суперлига 1-тур доирасидаги ўзининг собиқ жамоаси "Локомотив"га қарши ўйинни дисквалификация туфайли ўтказиб юборади. Мазкур Тошкент дербиси бўлиши керак бўлган сана 8-мартдан 16-мартга кечиктирилгани ҳақида хабар бергандик.
Похожие новости
championat.asia
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Месси "Америка қироли" мукофотини қўлга кирита олмади. Уни "Фламенго" ярим ҳимоячиси ортда қолдирди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Комментарии