Бу қизиқ. Ўтган йил "Локомотив" сафида дисквалификация қилинган Бикмаев бу йил "Локомотив"га қарши ўйнамайди

Narzulla Saydullayev
6 мар 2019
8 март куни Ўзбекистон Суперлигаси старт олади.

1-турда "Пахтакор" - "Локомотив" учрашуви бўлиб ўтади. Мазкур баҳсда "шерлар" ҳужумчиси Марат Бикмаев майдонга тушмайди.

Сабаби 2018 йил Суперлиганинг 31-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Пахтакор" учрашувида Бикмаев "темирйўлчилар" сафида ўйнаб, одоб-аҳлоқ қоидаларига мос келмайдиган хатти-ҳаракатни амалга оширгани учун ПФЛ томонидан иккита расмий баҳсга четлатилган эди. Ҳужумчи 32-турдан ўрин олган "Навбаҳор"га қарши баҳсни ўтказиб юборганди. Иккинчи эса 2019 йилнинг 1-туридан ўрин олган баҳс бўлади.

Қишда "Пахтакор"га кўчиб ўтган Бикмаев энди собиқ клубига қарши баҳсда майдонга туша олмайди.




Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia