RU

Последние новости

01:47Ансу Фати янги жамоаси учун тиббий кўрикдан ўтди  1 01:18"Атлетико" ёзги трансферлар учун жуда катта маблағ ишлатади  2 00:55Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди, "Динамо" эса сафарда ўн киши бўлиб зафар қучди  1 00:53Ҳусайн Норчаев: "Бугун ҳимояда чалкашликлар бўлди. Кейинги ўйинларда яхшироқ ҳаракат қиламиз"  0 00:29Шароф Муҳиддинов: "Футбол 90-дақиқадан кейин ҳам ўйналади"  3 23:58Брайан Риаскос: "Бу голлар тасодиф эмасди"  9 23:32Рўзиқул Бердиев: "Икки очко йўқотдик деб ўйлайман"  21 23:11Баҳром Ҳайдаров: "Футболчилар мураббийсиз ҳам ғалаба қозонса бўлади"  6 22:59Камолиддин Тожиев: "Фақат Сергеевга боғланиб қолмаганмиз"  7 22:36Вадим Абрамов: "Чемпионлик? Бу ҳақида сентябрь-октябрь ойларида гаплашамиз"  5 22:02Суперлига. "Динамо" 10 киши бўлиб Қўқонда ғалабага эришди  19 22:01Суперлига. "Пахтакор" сўнгги дақиқаларда "Насаф" дарвозасига иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди  180 20:15"Эвертон" 16 йиллик футболчиси билан шартномани узайтирди  0 19:4438 ёшли Жиру Францияга қайтади  3 19:18Рубен Невеш: "Манчестер Сити"га қарши жипс бўлиб ўйнашимиз шарт"  1

Мане: "Ота-онам мен билан фахрланишади" Новости

Мане: "Ота-онам мен билан фахрланишади"

Теги :  Садио Мане
"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Садио Мане профессионал фаолияти бошланиши ҳақида гапириб берди.

"Мен туғилган қишлоқда ҳеч қайси футболчи катта чемпионатларда тўп тепмаган эди. Кичкиналигимда ота-онам ўқишим кераклигини айтишарди, чунки улар мени ўқитувчи бўлишимни исташган. Ота-онам футбол - вақтни бекорга сарфлаш, мен ҳеч қачон муваффақиятга эриша олмайман деб ҳисоблашарди.

Доимо уларга бу касб оиламизга ёрдам берадиган ягона иш деб айтардим. Ота-онам бу гапларга кўпам ишонаверишмаган, чунки биз яшайдиган жой пойтахтдан анча узоқда эди. Улар футболчи бўлишимга қаршилик қилишган ва биринчи профессионал шартномамни имзоламагунимча менга ишонишмаган.

Мақсадимга эришиш қийин бўлди, бироқ мен футболчи бўлиш орзуимни амалга оширмоқчи эдим. Бунинг учун боримни бердим, ота-онамда бошқа йўл қолмаганидан сўнг, улар менга ёрдам бера бошлашди. Бугун улар мен билан фахрланишади" - дейди Мане.

Мане "Лестер"га қарши баҳсдан сўнг масжид ҳожатхонасини тозалади (ВИДЕО)

Рейтинг: +26   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика