RU

Последние новости

14:07U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон – Фаластин. Таркиблар маълум  2 13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  1 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  3 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  8 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  1 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  4 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  32 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  5 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  9 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  5 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  13 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  3 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  3 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  27

Манчини шогирдларидан рекордлар ёхуд Италия саралашни қандай ўтказди? Новости

Манчини шогирдларидан рекордлар ёхуд Италия саралашни қандай ўтказди?

Манчини 81 йиллик рекордни янгилашга эришди.

2017 йил ноябрь ойида Италия термаси ЖЧга чиқа олмай кўпчиликни шокка тушириб қўйганди. Ҳали саралаш босқичи давом этаётган бир вақтда, Жижжи Буффон терманинг мундиал учун либосини оммага кўрсатиб ҳам улгурганди. Асосий таркибда асосан отахон футболчилар ҳаракат қилар, Жампьеро Вентура шогирдлари зерикарли ўйин намойиш этарди. Орадан икки йил ўтди: италияликлар Евро саралашидан бир нафасда ўтиб кетишди (10 ўйинда 10та ғалаба) ва меҳмондўстлик тамойилларини буткул унутган ҳолда, рақибларини 37:4 ҳисобида таслим этишди. Охирги зарба Арманистон термасига "насиб қилди". Меҳмонлар Палермога не умидлар билан келишганди, аммо ўйин 9:1 ҳисобида якунланди.


Италия термасидан рекордлар шодаси:


• Италия тарихда 4 бор ва 1948 йилдан буён илк марта бир учрашувда 9 та гол уришга муваффақ бўлди. Аввалги сафар Лондон Олимпиадасида АҚШ ўз дарвозасидан (9:0) шунча гол ўтказганди. 1928 йил Италия Францияни шу ҳисобда мағлуб этган, бундан йирикроқ ҳисоб Антверпендаги Олимпия ўйинлари-1920 да Миср термасига қарши ўйинда қайд этилган (11:3).

• Армения билан тўқнашувда 7 футболчи гол уришга муваффақ бўлди – бунақаси илк бор! Бундай ўйинларда одатда ҳужумчилар "мазза" қилишарди, лекин тунда 3 форвард, 3 ярим ҳимоячи (Барелла ва Орсолини бир таймдан ўйнашди, лекин шунда ҳам гол уриб улгуришди) ва 1 ҳимоячи.

• Фақат 4 жамоа Евро саралашида Италиядан кўпроқ гол урган. Германия – Сан-Марино дарвозасига (13:0 2006 йил), Испания – Мальта дарвозасига (12:1 1981 йил), Голландия – яна Сан-Марино дарвозасига (11:0 2011 йил) ва Франция – Озарбайжонга (10:0 1995 йил).

• Тарихда биринчи марта Италия саралашнинг барча баҳсларида зафар қучди: юз фоизлик натижа италияликларда аввал на Евро ва на ЖЧ саралашларида бўлмаган. 

• Манчини – Италия термаси билан кетма-кет 11 ўйинда ғалаба қозонган биринчи мураббий. Босния ва Герцеговинага қарши ўйинда Роберто Витторио Поццонинг рекордини янгилаганди (1938 йил унинг қўл остидаги жамога қаторасига 9 учрашувда ғолиб бўлганди), Армения билан тўқнашув орқали Манчини ғалабали сериясини давом эттирди.

• "Рома" мухлислари учун ёқимли хабар: Николо Заньоло Италия термаси сафида майдонга тушган ва гол урган (рим жамоасининг) энг ёш футболчиси бўлди: 20 ёш 139 кунликда дубль. Николо бу борада клуб афсонаси Даниэле Де Россини (21 ёшда ва 42 кунлик) ортда қолдирди.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика