RU

Последние новости

22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  10 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0 17:58"Ланс" 17 ёшли иқтидорни 2 млн еврога сотиб олади  2 17:32Расман: Игорь Сергеев – "Пахтакор" аъзоси!  22 17:24Расман: Оскар Бразилияга қайтди  3

"Манчестер Сити"ни икки йилга еврокубоклардан четлатишди. Текширув ишларини Бельгия собиқ вазири олиб борди Новости

"Манчестер Сити"ни икки йилга еврокубоклардан четлатишди. Текширув ишларини Бельгия собиқ вазири олиб борди

"Манчестер Сити"ни икки йилга еврокубоклардан четлатишди. Текширув ишларини Бельгия собиқ вазири олиб борди

Текширув ишларини Бельгия собиқ вазири олиб борди"Манчестер Сити"ни икки йилга еврокубоклардан четлатишди. Текширув ишларини Бельгия собиқ вазири олиб борди. Клубларни назорат қилувчи молиявий кузатув палатаси (CFCB) Англия чемпионини фэйр-плей қоидаларини бузишда айблади ва дисквалификация билан таҳдиди қилди, аммо кўпчилик бунга ишонмаганди.

Энди ҳаммаси расман тасдиқланди: Клуб икки мавсум еврокубокларда иштирок эта олмайди ва ҳомийлик даромадларини ошириб кўрсатгани учун 30 млн. евро миқдорида жарима тўлайди. "Сити"нинг сўнгги умиди Спорт арбитраж суди (CAS): У ерда CFCB қарорига эътироз билдириш мумкин.


"Сити"да муаммолар борлиги ҳақидаги гап-сўзлар 2018 йилнинг кузида бошланган эди. Ўшанда Football Leaks "Манчестер Сити" молийвий фэйр-плей (МФП)ни алдаш учун қандай схемалардан фойдаланаётганини эълон қилган эди. Икки асосий схема билан танишинг:

1. "Сити" футболчилар имиж ҳуқуқларидан фойдаланиш имкониятини клуб эгасига боғлиқ компанияга сотди.


2. Клуб ҳар йиллик 67,6 млн. фунтли ҳомийлик шартномасини таъминлаш учун шайх Мансур пулларидан фойдаланди ва ҳомийлик тўловларини ошириб кўрсатди.


Football Leaks тақдим этган маълумотдан сўнг УЕФАдагилар қимирлаб қолишди, ишга CFCB аралашди. Қизиқ, ўша хабардан сўнг "Манчестер Сити" сайтида баёнот пайдо бўлди. Клуб УЕФА текширувларидан хурсандлигини, чунки бу ҳолат ОАВда айтилаётган миш-мишларга нуқта қўйиши ҳақида ёзди. "Сити"дагилар молиявий қоидабузарлик ёлғон эканлигини маълум қилишди.


Энди "Сити"нинг текширувларга бўлган муносабати кескин ўзгарди. 2019 йилнинг май ойида New York Times CFCB қоидабузарлик аниқлаганини ва УЕФА клубни камида бир йилга Чемпионлар лигасидан четлатишини ёзди. УЕФА сайтида CFCB текширувни якунлагани ва ишни клублар молиясини назорат қилувчи яна бир ташкилот Арбитраж палатасига бергани ҳақида маълумот пайдо бўлди. Қандай жазо сўралгани борасида ҳеч нарса ёзилмаганди, бироқ ишни навбатдаги органга ўтказилиши ҳаммаси жиддийлигини билдирарди.

"Сити"нинг навбатдаги баёноти аввалгисидек бўлмади. Клуб тўлиқ айбсиз эканлигини айтиб, CFCBни текширувни бетартиб ташкил қилганликда айблади. Энг қизиғи шундаки, "Сити" шахсиятга ўтди: Баёнотда уч марта CFCB раҳбари Ив Летерм номи тилга олинган. "Сити" Летермни маълумотларни NYTга сотишда, Ив жамоасини клуб ҳисоботларини нотўғри талқин қилишда айблади. New York Times маълумотларига кўра, Латерма 2019 йилнинг май ойида Швейцарияда "Сити" вакили билан учрашиб, клубдагилардан МФП бўйича тушунтириш талаб қилган.


"Сити" Лозанадаги Спорт арбитраж судига мурожаат қилди ва ва УЕФА қарорини ўзгартиришга уриниб кўради. Клуб навбатдаги баёнотни эълон қилди: "Хафсаламиз пир бўлди, аммо УЕФА арбитраж палатасининг бугунги чиқишидан ҳайрон бўлмадик.


Қисқа қилиб айтадиган бўлсак, бу иш УЕФА томонидан очилди, уни УЕФА текширди ва қарорни УЕФА чиқарди. Бу ишни Спорт арбитраж суди кўриб чиқишини хоҳлаймиз".


NYT бу текширув иши нафақат "Сити", балки клублар молиясини билан шуғулланувчи назорат палатаси обрўсига ҳам путур етказиши мумкинлигини ёзганди. Агар "Манчестер Сити" жазодан қутилиб қолганида, Летерм ва текширувнинг бошқа асосий иштирокчилари истеъфога чиқарди.


Ив Летерм ким?

Летерм 58 ёшда, у Бельгия собиқ бош вазири. Бельгияда бош вазирни қирол белгилайди, Летерм ушбу вазифага икки марта тайинланган. Иккала бошқарув даври кўп асрлик франк-фламанд келишмовчилик даврига тўғри келган.


Ушбу келишмовчилик сабаби оддий. Бельгияда иккига бўлинган - Валлония (асосий тил - француз) ва Фландрия (асосий тил - нидерландча). Улар анчадан бери келиша олишмайди. Аввалига мамлакат иқтисодиётини Валлония кўтарган бўлса, XIX асрдан Фландрия етакчига айланиб олди. Кўп асрлик можаролар туфайли, ушбу икки ҳудуд ўртасида никоҳлар ҳам жуда кам.


Летерм дастлаб 2008 йилнинг март ойида вазирга айланган. 2007 йилнинг июнида ўтган парламент сайловларида Ивни қўллаб-қувватлаган партий ғолиб бўлган эди. Бироқ франк-фламанд келишмовчилиги туфайли бош вазирга айланиш қийин бўлди.

Летерм 2008 йилнинг декабрида катта можаро туфайли истеъфога чиқди. Бельгиянинг Fortis банки 2008 йилдаги инқироздан жиддий зарар кўрганди. Бельгия ҳукумати банкни инқироздан қутқариш учун Fortis акцияларининг катта қисмини сотиб олди ва кейинроқ ушбу бошқарув пакетини Франциянинг Paribas банкига пуллади. Fortis банкининг бошқа акциядорлари ушбу қарорга қарши чиқиб, судга мурожаат қилишди. Кейинроқ маълум бўлишича, ишни ютиш учун Летерм ҳукумати судга босим ўтказган экан. Натижада Летерм қирол Альбертдан истеъфо сўради.


2009 йилнинг ноябрида Летерм яна бош вазирга айланди. Амалдаги вазир Херман ван Ромпей Европа иттифоқи раиси этиб сайланган эди. 2010 йилнинг апрелида франк-фламанд келишмовчилиги туфайли Летерм яна истеъфо сўради.


Летермни 2015 йилда молиявий назорат палатаси раҳбарлигига таклиф қилишди. Жанни Инфантино ушбу тайинловга изоҳ бераётганида, Ивни футболни тушунуви ва севувчи инсон дея атаган.


Летермнинг асосий ҳоббийи - ечки кўпайтириш. Унинг ўз фермаси бор.

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика