"Манчестер Сити" яна бир футболчини ўз сафига қўшиб олди
03 июл 2019 23:57
Новости
"Манчестер Сити" яна бир футболчини ўз сафига қўшиб олди
"ПСВ Эйндховен" ҳимоячиси Анхелиньо "Манчестер Сити" билан 4 йиллик шартнома имзолади.
Бу ҳақда "шаҳарликлар"нинг расмий сайтида эълон қилинди. Аввал Анхелиньо 2013 йили 16 ёшида "Сити"га қўшилган ва кейинроқ "Нью-Йорк Сити", "Жирона" ва "Мальорка" жамоаларида ижарада тўп тепди. Ўтган мавсумни ПСВ сафида ўтказган испяниялик ҳимоячи 34 ўйинда иштирок этди ва Голландия чемпионатининг рамзий жамоасидан ўрин олди.
Унинг "Сити" клубидаги асосий рақобатчилари Александр Зинченко, Бенжамин Менди ва Фабиан Дельф каби футболчилар бўлишади.


Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Комментарии