RU

Последние новости

14:21Андоррага қарши ўйинга 2 кун қолганида Сербия термаси бош мураббийи истеъфога чиқарилди  0 13:59Месси МЛСнинг яна бир рекордини ўрнатди  1 12:37Игорь Сергеев: "Уругвайни “иккинчи” таркиб деб ажратиш нотўғри”  5 11:59Роналду 2025 йилда Португалия терма жамоаси сафида учта пенальтидан иккитасини ура олмади. Терма жамоа бу ўйинларнинг барчасида ғалаба қозонди  10 11:15Ўзбекистон терма жамоалари йиғини: Қайси клубнинг хиссаси каттароқ?  9 10:45Гёкереш "Арсенал"га ўтиш учун Саудия жамоасининг супер таклифидан воз кечган  2 10:17Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U-16 термаси Японияга қарши баҳс олиб боради  3 09:52"Ливерпуль" Германия МТЖ аъзоси билан музокараларни бошлади  0 09:25А Сериянинг энг кўп ойлик олувчи футболчиси "Бавария"га текинга ўтиши мумкин  1 08:58"Монако" янги бош мураббийини эълон қилди  0 08:30Ҳайдаров шогирдлари бугун Қозоғистонга қарши майдонга тушади  6 08:02ЖЧ-2026 саралаш. Осиё қитъасида иккинчи тур учрашувлари бўлиб ўтди  12 07:35Мессининг бенефисига айланган баҳсда "Интер" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  33 02:07ЖЧ саралаши. Испания, Италия, Португалияда ғалаба ва бошқа натижалар  10 00:25"Бавария" Гнабри бўйича қарор қабул қилди  0

Максим Шацких: "Ёзги трансферлар ойнасидаги режамизни тўлиқ бажардик. Элит Осиё чемпионлар лигасидаги иштирокимиз ҳам қизиқарли кечиши аниқ" Новости

Максим Шацких: "Ёзги трансферлар ойнасидаги режамизни тўлиқ бажардик. Элит Осиё чемпионлар лигасидаги иштирокимиз ҳам қизиқарли кечиши аниқ"

"Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких иккинчи давра олдиндан сайтимизга интервью берди.

- Суперлига жамоалари иккинчи даврага тайёргарликни бошлашди. "Пахтакор" жамоасини йиғинлари қандай ўтмоқда?

- Барчаси режамиз бўйича кетмоқда. 17 июль санасида йиғинларга киришдик. Бугун дастлабки назорат учрашувини ўтказдик. Кейинги рақибларимиз ҳам аниқ. Интенсив машғулотлар ўтказмоқдамиз.

- "Пахтакор" жамоаси ёзги трансферлар ойнасида катта ўзгаришларга қул урди. Миллий терма жамоа ва олимпия терма жамоаси футболчилари жамоага келиб қўшилди. Танаффусдаги ўзгаришлар ҳақида гапириб ўтсангиз?

- Икки нафар футболчини кўрикдан ўтказмоқдамиз. Отабек Жўрақўзиев ва Улуғбек Ҳошимовлар бугунги ўйинда иштирок этишди. Ёзги трансферлар ойнасидаги режамизни тўлиқ бажардик. Биз учун бу яхшигина кучайиш бўлди. Ўз йўлимизда давом этмоқдамиз. Ёш футболчиларни жамоамизга қўшиб олдик. Улар терма жамоанинг кейинги авлоди. Айрим бир футболчиларимиз олимпия терма жамоаси билан Париж олимпиадасига йўл олишди. Олимпия ўйинлари фаолият давомида бир маротаба бўлиши мумкин. Шу сабабли, бу футболчилар учун ажойиб имконият.

- "Пахтакор" жамоаси терма жамоага футболчи етказиб берадиган энг асосий донорлардан бири ҳисобланади. Олимпия терма жамоасига йўл олган футболчиларнинг жисмоний ҳолати ёмонлашиши мумкинми? Сабаби улар деярли дам олишмайди.

- Тўғри. Ушбу жиҳат ўйинимиз сифатига таъсир ўтказиши мумкин, аммо у йигитлар анча ақлли. Улар жамоага тез киришиб кетишади деган умиддаман. Барчасига вақт керак.

- "Пахтакор" иккинчи даврада ўз олдига қандай мақсадларни қўйди? Жамоа уч мусобақа иштирок этади.

- Вазифамиз ҳеч қачон ўзгармаган. Чемпионлик ва кубокни қўлга киритиш. "Пахтакор"да бошқа мақсадлар бўлиши мумкин эмас. Турнир жадвалига тўхталадиган бўлсак, биз ҳозир яхши ҳолатдамиз. Ўйин сифатида бўйича эса бироз стабиллик етишмади. Бироқ барчаси олдинда, иккинчи давра жуда қизиқарли бўлиши аниқ. Осиё чемпионлар лигасига ҳақида кўп қайғуриш керак эмас деб ўйлайман. Тўғри, биз минтақанинг энг кучли жамоаларига қарши ўйнаймиз, аммо бу биз учун катта тажриба бўлади. Биз янги жамоа йиғдик. Албатта, ўзимизнинг режаларимиз ҳам. Энг муҳими - ёш футболчилар тўплайдиган тажриба. Қизиқарли мусобақа бўлиши аниқ.

- Тажрибали рақиблар ҳақида гапириб ўтдингиз. Осиёнинг энг кучли жамоаларига қарши "Пахтакор" аутсайдер жамоага айланиб қолмайдими?

- Биз ҳар бир учрашувда имкон қадар курашамиз. Улар биздан кучли дегани, улар осонгина ғалаба қозонади деган эмас. Бу футбол ва нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Биз ўз мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга интиламиз. Тўғри, улар биздан яхшироқ таркибга эга, аммо бизда тажрибали ўйинчилар етарлича. Курашишда давом этамиз. Барчаси сентябрда бошланади. Якуний хулосаларни феврал ойида чиқарамиз. Энг муҳими биз зич жадвални енгиб ўтишимиз керак. Жисмоний ҳолатимизни яхшилаб олишимиз керак. Олимпия ўйинларидан қайтадиган футболчиларимизга эса кичик дам берамиз. Олимпия терма жамоасига омад тилайман.

- Олимпия терма жамоаси ҳақида кўп гапириб ўтдингиз. Украина ёшлари ҳам Олимпия ўйинларида иштирок этишмоқда. Украина олимпия терма жамоасида ҳақида гапириб ўтсангиз?

- Тўғрисини айтсам, анчадан бери Украина ёшлар терма жамоасини кузатмадим, лекин Украина ёшлари ҳар доим яхши натижалар қайд этиб келишган. Умид қиламанки, Ўзбекистон ва Украина ёшлари гуруҳдан чиқа олишади.


Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди




Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика