RU

Последние новости

21:00Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" - "ФарДУ" 3:1  7 20:47"Атлетик"ка қарши ўйин олдидан МЮнинг икки футболчиси машғулотларга қайтди  1 20:40Элит ОЧЛ, ярим финал. "Ал Насср" – "Кавасаки". Таркиблар аниқ!  3 20:21"Бавария" 20 млн евролик трансферни ҳал қилди  1 19:40Гюндоган Рюдигер ҳақида: "Тонида провокацион хулқ-атвор бор. У кубок финалида чегарадан чиқди"  12 19:02Ўзбекистон кубоги. "Шўртан"дан йирик ғалаба, "Навбаҳор" Тошкентда, "Машъал" Иштихонда зафар қучди  6 18:05Акобирхўжа Шукуруллаев ишлаган ўйинда меҳмон жамоага техник мағлубият ёзилди. Нимага?  0 17:57Сериал давом этади. Анчелотти Бразилия терма жамоаси билан музокараларни давом эттирмоқда  6 17:00Марказий Осиё. "Аркадағ" ва "Истиқлол" пешқадамликни бой берди, "Абдиш-Ата" кучли учликдан узоқлашди  1 16:52Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Тошкент вилояти футбол академияси U-16 жамоасини мағлуб этди  1 16:42"Ал Ҳилол" Анчелоттига йилига 50 млн евро таклиф қилмоқда  6 16:29Лутфулла Тўраев, Садриддин Абдуллаев, Камолиддин Тожиев — U-19 чемпионатида бу йил яна кимлар мураббийлик қилмоқда? (1-қисм)  0 15:46"Футбол олами". Меҳмонлар умуман гол ура олмаган 7-тур ҳақида батафсил  0 15:09Анчелоттидан "Реал" ҳам, Бразилия федерацияси ҳам норози   4 14:10Хави ёки тен Хаг Бундеслигада иш бошлаши мумкин  1

Максим Шацких: “Ўзбекистонга қайтиш... аввал таклиф тушсинчи” Новости

Максим Шацких: “Ўзбекистонга қайтиш... аввал таклиф тушсинчи”

Ўзбек футболи тарихида ўзига яраша ва айтиш мумкинки, яхшигина из қолдиришда давом этаётган Максим Шацких ҳали фаолия­тини якунлаш ҳақида ўйламаяпти.
Тўғри, 20 ёшу 11 ой 19 кунлигида терма жамоадаги дебютини нишонлаган Супермакс ўтган йили Уммонга қарши кечган учрашувдан сўнг  асосий эътиборини клубдаги ишларига қаратяпти. Якунлан мавсумни Украинанинг “Говерла” клубида ўтказган кенжа Шацких айни пайт оиласи даврасида ҳордиқ чиқаряпти. Ҳақиқатан ҳам, Максим терма жамоадаги ўйинлари билан мухлисларимизга олам-олам қувонч бағишлаган. У терма жамоамиз сафидаги илк учрашувидаёқ “хет-трик”ка эришган ягона футболчи ҳисобланади. Битта ўйинда 5та гол урган ягона футболчи ҳам айнан Шацкихдир. Бош жамоа либосида рақиблар дарвозасини кўп ишғол қилиш бўйича рекорд ҳам шу Максимга тегишли - 34та гол. Биз бўлажак футбол мавсумига янги умидлар билан қараб, ҳозирда ҳордиқ чиқараётган голеадор билан боғланиб, қисқа ва лўнда эксклюзив интервью олдик.

- Максим, салом. Кайфиятлар қандай?

- Ҳаммаси жойида. Таътилдан унумли фойдаланиб, чарчоқ ёзяпман.

- Янги мавсум учун қандай режалар тузяпсиз?

- Ҳозирча ҳеч қандай. Бор эътиборимни дам олишга қаратяпман.

- Лекин ҳали футболчилик фаолиятингизни якунлаш ҳақида ўйламаяпсиз, шундайми?

- Албатта. Футбол майдонида қиладиган ишларим кўп (кулади). Гап бир йил ҳақида кетмаяпти. Футболчилик фаолиятимни имкон қадар узайтиришдан умидворман.

- Ўтган мавсум хулосалари қандай бўлди?

- “Говерла” 12-ўринни эгаллади. Тўғри, бу ижобий натижа эмас. Лекин жамоанинг ҳозирги ҳолатидан келиб чиқиб айтганда, чидаса бўладиган кўрсаткич. Ўзимга келсак, мавсум давомида барча ўйинларда майдонга тушмадим, аммо 3та гол уришни уддаладим.

- Клубнинг футболчилардан қарзлари ҳамон сақланиб турибди, чоғи?

- Ҳа, лекин бу мавзу юзасидан чуқурлашишни истамайман.

- Украина сайтлари бу масалани жуда кўп кўтаришди. Ҳарқалай, “Говерла” футболчилар билан ҳали тўлиқ ҳисоб-китоб қилмаган экан...

- Тўғри. Ҳақиқатан ҳам, бу ҳақда жуда кўп ёзишди.

- Фаолиятингизни якунлаш ҳақида ўйламаётган экансиз, демак, таклифлар бордир...?

- Албатта, чорловлар етарли. Фақат, ҳозир улар хусусида батафсил тўхталишдан маъно йўқ.

- Ўзбекистон чемпионатида 1-2 йил ўйнаш ниятингиз йўқми?

- Масалан, қайси жамоада?

- “Локомотив”, “Насаф”, балки “Пахтакор”...

- Ҳозирча бу клублардан таклиф тушгани йўқ.

- Агар чақиришса, розилик берармидингиз?

- Аввал чақиришсин, кейин бу ҳақда ўйлаб кўраман.

- Ўзи Ўзбекистон чемпионати ўйинларини кузатиб боряпсизми?

- Ҳар доим ҳам бундай имконият бўлавермайди. Лекин кузатмаяпман, дейишим ҳам нотўғри.

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди, “ИнтерФУТБОЛ” газетаси


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика