Луис Густаво бундеслигада "тенгсиз"
30 апр 2017 09:42
Новости


Луис Густаво бундеслигада "тенгсиз"
«Вольфсбург» ярим ҳимоячиси Луис Густаво «Бавария»га қарши ўйинда (0:6) қизил карточка олди.
29 ёшли бразилиялик футболчи Бундеслигада саккизинчи марта четлатилди ва рекордни такрорлади. У олдин «Бавария» ва «Хоффенхайм-1899» клубларида ҳам ўйнаган.
Густаво қизил карточкалар борасида Йенс Новотни билан бирга рекордчи ҳисобланади.
Бразилиялик футболчи узоқ муддатли дисквалификация олиши аниқ. Қизил карточка олгач Луис Густаво ҳакамларга қараб қарсак чалди.
Похожие новости

Комментарии