RU

Последние новости

20:10Суперлига. "Сўғдиёна" – "Хоразм" 0:0 (Матнли транслация)  0 20:00Суперлига. "Андижон" - "Қизилқум" 0:1 (матнли трансляция)  7 19:50"Манчестер Юнайтед" мухлислари чипталар нархи кескин ошганидан норози  0 19:27Мартинес МЮга ўтишга рози  0 18:44"Реал" Мбаппе касалхонага ётқизилгани ҳақида хабар берди  1 18:16Расман: "Сурхон" россиялик ҳужумчи билан хайрлашди  0 17:52Breaking! Аббос Файзуллаев Туркия клубидан таклиф олди  13 17:36"Бухоро" – "Шўртан" учрашуви нейтрал майдонда ўтади  4 17:15Breaking! Ўринбоев фаолиятини Бельгияда давом эттиради  16 17:09Клублар ўртасидаги ЖЧ-2025. 1-турнинг барча натижалари битта саҳифада  1 16:56"Бунёдкор" пенальтилар сериясига кўра ғалаба қозониб, "Қўқон-1912"ни мусобақадан чиқариб юборган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 16:38Расман: Футзал Олимпия ўйинларига киритилди  8 16:21Ўзбекистонда ёзги трансфер ойнаси қачон очилади?   15 16:15ЦСКА собиқ ҳужумчиси қамоқдан озод этилди  0 15:47"Футбол олами". "Динамо", "Бунёдкор" ва "Шўртан" дастлабки чорак финалчилар  0

"Локомотив" янги футболчиларни таништирди Новости

"Локомотив" янги футболчиларни таништирди

Тадбирнинг иккинчи қисмида жамоага қўшиб олинган футболчилар иштирок этишди ва улар клубнинг янги футболчилари сифатида расман таништирилди.
Клубга мавсумлар оралиғида Алишер Шоғуломов, Александр Гейнрих, Артём Филипосян, Дилшод Раҳматуллаев, Марат Бикмаев, Саҳоб Жўраев, Шавкат Муллажонов каби футболчилар қўшиб олинди.

Улар ҳам бир қанча саволларга жавоб бериб ўтишди. Аввалига барча футболчиларга умумий қилиб нима учун айнан “Локомотив”га ўтганликлари ҳақида савол берилди. Футболчиларнинг деярли барчаси умумий қилиб “Жамоа ўз олдига юқори мақсадларни қўйгани учун” деган жавобни беришди.

-   “Локомотив”га ўтишдан олдин бошқа жамоалардан таклиф бўлганмиди? Ҳусусан, “Пахтакор”дан. (Александр Гейнрихга берилган савол)
-   Йўқ. “Пахтакор” жамоаси томонидан менга ҳеч қандай таклиф билдирилмади.

-   “Локомотив”га ўтаётганда рақобатдан чўчимадингизми? (Шавкат Муллажоновга берилган савол)
-   Рақобат бўлишини билганим учун ҳам “Локомотив” таркибига келиб қўшилдим. Агар рақобат бўлмаса қандай ўсаман? Мен ҳам чемпион бўлишни истайман. “Олмалиқ” билан эса чемпион бўлишга кўзим етмади.

-   Артём, Хитой клуби билан шартномангиз қанчага мўлжалланганди?

-   Хитойликлар билан икки йиллик келишувим бор эди. У ерда тўртта ўйинда майдонга тушдим. Лекин жамоада раҳбарият ва мураббийлар алмашди. Улар маҳаллий футболчиларни ўйнатишни маъқул кўришди. Шу сабабли кетишга қарор қилдим.

-   Саҳоб, “Бунёдкор” билан орангизда келишмовчилик юзага келдими?

-   Ўзбекистонда айнан “Локомотив”ни менинг савиямга мос деб билганим учун бу клуб сафига келиб қўшилдим. “Бунёдкор” мураббийлари жамоада қолишимни исташмади. Сўнгги хориж йиғинига ҳам олиб кетишмади. Шу сабабли улар билан хайрлашдим.  Агар “Локо”нинг таклифи бўлмаганида нима қилардим? Бошқа жамоа қидирардим.

Тадбир сўнггида янги футболчиларга уларнинг рақамлари туширилган либослар тақдим этилди. Унга кўра:
Алишер Шоғуломов 70;
Александр Гейнрих 50;
Артём Филипосян 60;
Дилшод Рахматуллаев 61;
Марат Бикмаев 75;
Cаҳоб Жўраев 55;
Шавкат Муллажонов эса 35-рақамда ҳаракат қиладиган бўлишди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика