RU

Последние новости

23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  11 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  2 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  72 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  3 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  4 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  2 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  0 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  1 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  1 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  5 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   10 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10

“Локомотив” аъзолари футбол фахрийлари имзолаган резолюцияга қўл қўйиш ниятида бўлишмаган Новости

“Локомотив” аъзолари футбол фахрийлари имзолаган резолюцияга қўл қўйиш ниятида бўлишмаган

Теги :  Локомотив
7 сентябрь куни Radisson BLU Hotel Tashkent меҳмонхонасида “Ўзбекистонда спорт ташкилотларини бошқариш ва дунё тажрибаси” конференцияси бўлиб ўтди.

Конференцияда 2017 йилнинг 10 августида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 3196 рақамли “Нуфузли халқаро спорт мусобақаларида юксак натижаларга эришган Ўзбекистон спортчиларини жамоат ва спорт ишларига кенг жалб этиш ҳамда спортчиларни ва уларнинг тренерларини рағбатлантириш тўғрисида”ги қарори муҳокама қилинди.

Шунингдек, ушбу конференцияда мамлакатимизда спорт, хусусан, футболни ривожлантириш учун қандай ишлар амалга оширилиши лозим экани, Ўзбекистон Футбол Федерацияси иш тизимини ўзгартириш ҳамда ислоҳ этиш борасида қандай ишлар амалга оширилиши лозим экани гапириб ўтилди.

Таъкидлаш жоизки, конференция якунида унда қатнашган бир қатор футбол фахрийлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Давлат маслаҳатчиси Ахмадхўжа Юнусходжаев, Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси раиси Рустам Қурбонов, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Президенти Алишер Султонов номига резолюция юборишди. Резолюцияда конференция иштирокчиларининг мамлакатимизда футболни ислоҳ этиш борасидаги таклифлари баён этилган.

Қайд этиш жоизки, Anhor.uz  сайтида резолюция имзолаган фахрийлар номи маълум қилинди. Унда резолюцияга имзо чекиш пайтида конференцияда иштирок этганлик тўғрисидаги қоғозга қўл қўйяпман, деб ўйлаган “Локомотив” жамоаси мураббийлари – Андрей Микляев, Андрей Фёдоров ҳамда “Локомотив” футбол клуби ўйинчиси – Тимур Кападзеларнинг номлари ҳам зикр этилган.

Кенг оммага маълум қилмоқчимизки, жамоамиз номидан ушбу конференцияга таклиф этилган 2 нафар мураббий ҳамда бир нафар футболчи ташкилотчиларнинг таклифини рад этмаслик учун ҳам унда иштирок этишди. Бироқ улар конференция якунида резолюция имзоланишидан бутунлай бехабар бўлишган ҳамда унга қўл қўйиш ниятида бўлишмаган.


Рейтинг: -27   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика