"Ливерпуль" мухлислари Коутиньо машинасига тош отишди
10 мая 2017 21:16
Новости
"Ливерпуль" мухлислари Коутиньо машинасига тош отишди
"Ливерпуль" мухлислари клуб ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньонинг жамоадан кетишини салбий қабул қилишди.
Олдинроқ бразилиялик ўз кучини "Барселона"да синаб кўрмоқчи эканлиги эълон қилинганди.
Шу сабабли клуб мухлислари ўзининг эътирозини билдириш учун футболчининг машинасига тош отишди. Воқеа натижасида, "Ливерпуль" уй аренаси яқинида турган машинанинг ён ойналари синди ва кузовга зарар етди.
Олдинроқ "Ливерпуль" Коутиньо учун "Барселона"дан 90 млн. евро талаб қилаётгани эълон қилинганди.
Комментарии