Лингард "Манчестер Юнайтед"да қоладими?
06 апр 2020 15:10
Новости
Лингард "Манчестер Юнайтед"да қоладими?
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Жесси Лингард манчестерликлар таркибида қолишга қарор қилди.
Бундан олдинроқ "Арсенал"нинг Жессига қизиқаётганлиги тўғрисида хабарлар янграган эди, аммо Лингард Лондон клубига ўтишга қизиқмаяпти.
Англия терма жамоаси футболчиси "Манчестер Юнайтед"нинг асосий таркибида ўйнаш учун курашишга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, Лингардга олдинроқ "Рома" ва Мадриднинг "Атлетико" клублари қизиқаётганлиги ҳақида хабар берилган эди.
Футболчи жорий мавсум барча мусобақаларда 41та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 1та ассист қайд этган.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Комментарии