Аморим Бруну ҳақида: "У даволанаётганда ҳам машғулотларга келади. Менинг ишимни олмоқчими ёки йўқми билмайман, лекин бу йигит – етакчи"
30 дек 2025 01:36
Новости
Аморим Бруну ҳақида: "У даволанаётганда ҳам машғулотларга келади. Менинг ишимни олмоқчими ёки йўқми билмайман, лекин бу йигит – етакчи"
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Рубен Аморим жамоа сардори Бруну Фернандеш билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди.
Аввалроқ португалиялик ярим ҳимоячи юмшоқ тўқималаридаги жароҳат сабаб тахминан бир ойни ўтказиб юбориши мумкинлиги маълум бўлган эди.
"Бруну аллақачон машғулот қилиши кераклигини айтмоқда. Аммо биз билмаймиз. Унинг "Вулверхэмптон"га қарши ўйнашига ҳеч қандай имконият йўқ, умуман имконият йўқ. Шундай деб ёзишингиз мумкин.
У ўйнамаётганда жим турадиганлардан эмас. У доим гапиради. Шунинг учун ҳам у сардор. Баъзида биз унинг ижросида қандайдир ёмон нарсани кўрамиз, масалан, қўлларининг ҳаракатланишини, аммо унда кўплаб яхши хислатлар ҳам бор.
Ҳар сафар тикланиш жараёнида бўлганида, у бошқа йигитлар қандай шуғулланаётганини кўриш учун машғулотга келади. Шундай экан, у сизлар кўрмайдиган кўп ишларни қилади. У ҳар доим ажойиб етакчи бўлган.
У ҳатто даволанаётган пайтида ҳам машғулотларга келади. Билмадим, у менинг ишимни эгалламоқчими ёки йўқ! Аммо у етакчи. Бу йигит – ҳақиқий етакчи", – деди Аморим.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди
Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!
Комментарии