RU

Последние новости

21:15Қуръагача...  5 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  4 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  3 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4 19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  11 19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  3 18:57Эрон чемпионати. "Ўзбек дербиси"да кучлар тенг келди, Ўрунов ва Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  7 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   4 17:40Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди  57 17:33"Клуб уни шунчаки сотиб олмаган". "Ливерпуль" сардори Вирц ҳақида гапирди  0 17:04Алижонов, Алибоев, Искандеров, Сергеев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 рамзий терма жамоаси  5 16:37"Йил жавоҳири" номинанти Туркияда операция қилинади  0 15:57Азиз Ибрагимов: "Гуруҳда Бразилия билан бирга кейинги босқичга чиқишимизни хоҳлайман"   2

Легионер мураббий ва ҳужумчи, "Динамо" посбони, чиройли гол урган ҳимоячи — Суперлигада 19-турнинг энг яхшилари Новости

Легионер мураббий ва ҳужумчи, "Динамо" посбони, чиройли гол урган ҳимоячи — Суперлигада 19-турнинг энг яхшилари

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 19-турининг энг яхшиларини аниқлади.

Championat.asia сайти талқинига кўра 19-турнинг энг яхши дарвозабони – Эдем Неманов ("Динамо")

"Динамо" бу турда ўз майдонида Олмалиқнинг ОКМК клубини қабул қилди ва 1:0 ҳисобида ғалабага эришди. Бу ғалаба қўлга киритилишида мезбонлар посбони Немановнинг ҳиссаси катта бўлди. У учрашув мобайнида бир неча бор жамоасини муқаррар голлардан асраб қолди. Тур дарвозабони бўлиш учун "Қизилқум" посбони Санжар Қувватов ва "Сўғдиёна" вакили Милан Митрович ҳам курашди, аммо якунда Эдем Неманов Championat.asia талқинида 19-турининг энг яхши дарвозабони дея эътироф этилди.


Championat.asia сайти талқинига кўра 19-турнинг энг яхши мураббийи – Виталий Левченко ("Нефтчи")

"Нефтчи" бу тур Наманганда "Навбаҳор" меҳмони бўлди ва 1:0 ҳисобида ғалабага эришди. "Лочинлар" бу мавсум ўз майдонида ҳали ҳеч кимга ютқазишмаган эди. Ўтган турда "Насаф"нинг мавсумдаги илк мағлубиятига сабабчи бўлган Виталий Левченко бу сафар Наманганда ғалабага эришиб хейтерларга жавоб берди. Тур мураббийи бўлиш учун "Динамо" ва "Қизилқум" бош мураббийлари ҳам даъвогарлик қилишди. Бироқ водий дербисидаги ғалаба тоши оғирроқ босди. Шу тариқа, Виталий Левченко Championat.asia талқинига кўра турнинг энг яхши мураббийи деб топилди. 


Championat.asia сайти талқинига кўра 19-турнинг энг яхши футболчиси – Матия Кривокапич ("Бунёдкор")

"Бунёдкор" бу тур ўз майдонида "Бухоро"ни қабул қилди ва 2:1 ҳисобида ғалабага эришди. "Бунёдкор"га ёзда келиб қўшилган легионер ҳужумчи Матия Кривокапич дастлаб гол урди ва сўнгги сонияларда айнан унинг тўп узатишидан кейин шериги ғалаба голини урди. Тур футболчиси бўлиш учун Шароф Муҳитдинов ва  Ҳожиакбар Алижонов курашди, аммо легионер ҳужумчи ютиб кетди. Шу тариқа Матия Кривокапич Championat.asia талқинига кўра, 19-турнинг энг яхши футболчиси бўлди. 


Championat.asia сайти талқинига кўра 19-турнинг энг чиройли голи муаллифи – Ҳожиакбар Алижонов ("Пахтакор")

"Пахтакор" бу тур ўз майдонида "Сўғдиёна"ни қабул қилди ва 2:0 ҳисобида зафар қучди. 73-дақиқада Алижоновнинг чап оёқда йўллаган кучли зарбаси Митрович қўриқлаётган дарвозанинг узоқ юқори бурчагига кириб кетди. Энг чиройли гол муаллифи бўлиш учун Шаҳзод Раҳматуллаев ва Шерзод Насруллаев ҳам даъвогар эди. Шундай қилиб, Ҳожиакбар Алижонов Championat.asia сайти талқинида турнинг энг чиройли гол муаллифи деб топилди.





 

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика