RU

Последние новости

00:17ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Шимолий Кореяни йирик ҳисобда енгиб, гуруҳни пешқадам сифатида якунлади  7 23:46Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоасини тақдирлади ГАЛЕРЕЯ  10 23:38Ислом Тўхтахўжаев ўз автомобилини Бобир Абдихолиқовга совға қилди  31 23:32"Пахтакор" афсонаси Василис Хадзипанагис: "ЖЧ-2026да улкан зафарлар тилайман!"  7 22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  18 22:23Фабрицио Романо: Хуан Гарсия тез орада "Барселона" футболчисига айланади  8 21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  150 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  19 20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  2 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  474 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  4 19:48Абрамович футбол клубига эгалик қилишни хоҳламаяпти  4 19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  2 18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  6 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  5

Ланди-ланди, келишилган ўйинларга қарши кураш бошланди! Новости

Ланди-ланди, келишилган ўйинларга қарши кураш бошланди!

Куни кеча Ўзбекистон Профессионал футбол лигасининг расмий сайтида ЎФФ президенти Мираброр Усмоновнинг чиқиши чоп этилди.
Унга кўра 2014 йилдан эътиборан ЎФФ ва ПФЛ Ўзбекистон ички чемпионатидаги келишилган ўйинларга қарши жиддий курашади. «Касалини яширсанг иссиғи ошкор қилади”. Стадионга ташриф буюраётган мухлислар сони кескин тушиб кетди. Мухлисни алдаб бўлмайди. Бундан буён келишилган ўйинларда иштирок этаётган ҳакамлар, футболчилар ва мураббийлар жиддий тарзда жазоланади. Уларни футболдан бутунлай четлатилиши ва бу борада тегишли органлар билан ҳамкорлик қилиниши ҳақида ҳам айтиб ўтилди. Демак, иш жиддий. Бу ишни шахсан ўз назорати остига олган Мираброр Зуфаровичга сайтимизнинг жуда кўплаб ўқувчилари номидан раҳмат айтамиз ва у кишининг мазкур қарорини қўллаб-қувватлаган ҳолда ЎФФга ёрдам берамиз. Сайтимиз бутун жамоа бўлиб ўзбек футболини орқага тортаётган, шахсий манфаати ва чўнтаги йўлида миллионлаб юртдошларимиз ишончини суистеъмол қилаётганларга қарши кураш олиб боради. Бу ишда футбол ОАВдаги барча-барча баҳамжиҳатликда ишлаймиз деган умиддамиз.

Нима учун ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатларида муваффақият қозоняпмиз, нима учун жаҳон чемпионатларида иштирок этяпмиз? Ҳеч ўйлаб кўрдингизми? Болалар футболида “учга уч” деган нарса йўқ. Ҳакамлар ҳам ўйинни ўлдиришмайди. Тотализаторда болалар футболининг натижасига пул тика олмайсиз. Мана шунинг учун улардан соғлом рақобатга эга жамоа тузяпмиз ва ЖЧларда муносиб иштирок этяпмиз. Аммо баъзи мусобақаларга сайёҳлар кетишяпти. Муносиблар қолиб мураббий билан илқ муносабатда бўлганлар ҳеч бўлмаса музқаймоқ еб келишяпти. Бунга ҳам қарши кураш бошланди. Мураббийларга маслаҳатим, кичик суммаларга учманг, ўйинингиз яхши бўлса, у ёғига ҳукуматимиз бир неча маротаба исботлаб берди. Ўзбекистонда хизмат қилган ҳеч қачон кам бўлмаган ва бўлмайди ҳам. Қўша-қўша автомобиллар... ҳалолингиз бўлсин. Энди фақат ва фақат Ватан учун, байроғимизнинг имкон қадар узоқ ва баландроқ ҳилпиратиш йўлида жон бериб ишлашимиз керак. Яна бир бор таъкидлайман, футболда ҳарчанд чап берманг, бу ерда ҳалоллик устувор.

Миллий терма жамоамизни ЖЧга чиқа олмаганида асосий айбдор сифатида на мураббий, на футболчини кўрсатдим. Унга сабаб қилиб олий лигамизда бўлаётган ишлар деганимда мени айблаган мутахассислар ҳам бўлди. МТЖ билан олий лигани алмаштирма деган донолар бўлди. Аммо ички чемпионатимизга ҳалолликни қайтармас эканмиз, биз ЖЧга аввало ҳалоллик бобида нолойиқ бўлиб қолаверамиз. Аслида ҳукумат томонидан ажратилаётган пулларни маҳаллий кадрлар, ёшларнинг тарбиясига ишлатиш ўрнига, умуман бизга фойдаси тегмаётган легионерларга сарф қилаётганларни деб ЖЧга чиқа олмадик. Бразилия яшил майдонларида бўлиб ўтадиган мундиалда бизникилар иштирок этмайди, бунга сабаб ўйинларни ўйиндан аввал келишиб қўядиган мураббийлар айбдор. Чўнтагимга пул тушсин деб мухлис қалбини тотализаторга алмаштираётганлар уялсин. Пули йўқ жамоани майдонда битта ҳуштаги билан “ўлдираётган” ҳакамларнинг виждони қийналсин, катта форумсиз қолганимизга. Мухлис учун ҳалол ва шиддатли футболни қайтаришга мажбурсиз!

Хуллас, гапирса гап кўп. Лекин чуқурлашмаймиз. Бу мақолани жуда кўпчилик ўқияпти. Ҳакамлар ҳам, назоратчилар ва футболчилар ҳам. Ўша ўйинларда иштирок этган мураббийлардан тортиб раҳбарларгача. Илтимос, футболимизни ботқоққа тиқманг. Шунча йиллар давомида қилган ишларингиз етар. Юртимизда Сизлар учун яратилган имкониятларни суистеъмол қилманг. Шу йиллар давомида қилинган ишларни тарих дейлик. Аммо бу ишларни энди келажакда қилмангиз. Ҳеч бўлмаса 2 йил нафсингизни тийинг, биз ЖЧга чиқиб олайлик. Кейин кўрасиз, ўзингизга ҳам ёқади бу. Ёмон нарсага одатланган киши ишонаверинг, яхшиликка ҳам ўрганади. Мухлисларнинг ҳаққи ҳурмати, ЖЧга термулиб ўтирган етмишбой, саксонбой боболаримиз ҳурмати келинглар, шулар ЖЧни кўрсинлар. Уларга армон бўлмасин.  Дўст бўлиб яшайлик, дўст бўлиб ишлайлик. Ҳалол бўлиб, ўзимиздан яхши ном қолдирайлик.

Нодирхўжа Юлдашев
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика