RU

Последние новости

13:39"Челси" "Барселона" аъзоси учун 30 млн евро тўлашга тайёр  0 13:12Ўзбекистон U-20 терма жамоаси устози: "Пенальтилардан фойдаланишни кўп маротаба машқ қилгандик"  6 12:58Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси "Бунёдкор"да иш бошлади  0 12:30"Манчестер Сити" собиқ футболчиси Ҳусановни мақтади  10 12:03Слот – Гвардиолани АПЛнинг бир мавсумида икки марта мағлуб этган "Ливерпул"нинг биринчи мураббийи!  5 11:37"Барселона" 80 млн еврога баҳоланаётган туркиялик футболчига қизиқмоқда  5 11:09Хаби Алонсо – рекордчи!  1 10:41А Серия тўпурарларидан бирига «Арсенал» ва «Ливерпуль» асосий даъвогар  0 10:07Ўртоқлик учрашуви. «Насаф» «Шахтёр»ни мағлуб этди  3 09:36«Андижон» икки нафар футболчини ижарага берди. Бири Қозоғистон чемпионатига йўл олди  0 09:01Гвардиола Ҳусановнинг ўйнига юқори баҳо берди  17 08:33АПЛнинг жорий турида ушбу кўрсаткич бўйича Ҳусанов тенгсиз!  5 08:00Гвардиола кечаги учрашувдан сўнг нималар деди?  6 07:18Sofascore. Ҳусанов ва унинг шериклари «Ливерпул»га қарши учрашувда қандай баҳо олишди?  6 07:02Бурчак зарбасидан гол ва ассистлар. Неймар «Сантос»га йирик ғалабани тақдим этди  5

КХДР U-16 - Ўзбекистон U-16 - 1:3 Новости

КХДР U-16 - Ўзбекистон U-16 - 1:3

Ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг 3-туридан ўрин олган КХДР U-16 - Ўзбекистон U-16 учрашуви бўлиб ўтди.

КХДР U-16 - Ўзбекистон U-16 - 1:3
23 сентябрь 2016. Гоа. "GMC" стадиони. 18:30Ҳакамлар: Маъсуд Туфайлиеҳ (Сурия), Али Аҳмад (Сурия), Аҳмад Саид Аҳмад Ал Асал Ал Рашиди (БАА), Ёқуб Саид Абдуллоҳ Абдул Боқи (Уммон).
Комиссар
: Саид Ал Масри (Сурия)
Назоратчи: Сринивасан Суреш (Ҳиндистон)

Голлар: Жасурбек Умрзоқов 49, - 0:1. Расул Йўлдошев 62, - 0:2. Иброҳим Ғанихонов 68, - 0:3. Ри Канг Гук 75, - 1:3.


КХДР: 18.Жанг Пае Хо (1.Син Таэ Сонг, 80), 2.Син Кванг Сок, 3.Ким Кёнг Сок, 8.Вон У Сонг, 11.Кунг Жин Сонг, 12.Ким Пом Хёк, 13.Паек Кванг Мин, 14.Ким Чол Жин (5.Кйе Там, 47), 15.Ча Кванг, 16.Ри Ил Жу, 20.Ри Сонг Жин (10.Ри Канг Гук, 47).
Захира: 4.Ри Хён Ил, 6.Хан Кёнг Хун, 17.Юн Мин, 19.Ким Кук Сонг, 21.Ю Кванг Жун, 22.Ри Жонг Чол.

Ўзбекистон U-16: 12.Жасурбек Умрзоқов, 3.Шохзамон Хайруллаев, 5.Муҳаммадали Номозов, 7.Остон Ўрунов, 8.Ғайрат Азизхўжаев, 14.Иброҳим Ғанихонов, 18.Шуҳрат Неъматов (10.Расул Йўлдошев, 62),  19.Ислом Каримов, 20.Абдулҳай Исмоилов, 22.Абдуғани Камолов, 23.Бурхон Ҳасанов (15.Дониёр Абдуманнопов, 62)
Захира: 1.Хожиакбар Жўраев, 21.Абдувоҳид Неъматов, 2.Нурсултон Куйлибоев,  16.Ҳумоюн Абдусатторов, 17.Абубакир Мўйдинов, 4.Ихтиёр Холдоров, 6.Мардон Абдуллаев, 9.Баҳром Соатов, 11.Асадбек Собиржонов,




                                        МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

                                                  ЯНГИЛАШ

90. Ўйин якунланди. Ўсмирларимиз 3:1 ҳисобида зафар қучишди.

86. Учрашув тугаб бормоқда.

80. ЗАРБААААААААААА! Иброҳим Ғанихонов бирга бир вазиятга чиқиб бориб зарба берди, тўп дарвоза устунига тегиб қайтди

79. Ўзгариш. Ўзбекистон. Жанг Пае Хо ўрнига Син Таэ Сонг тушди

75. ГОЛ! Ри Канг Гук гол урди - 1:3

73. Корейслар негадир ҳужум қилишни бошлашди. Ҳисобни қисқартиришмоқчи шекилли, шарманда бўлишни исташмаяпти чоғи

69. Ўзгариш. Ўзбекистон. Асадбек Собиржонов майдонга тушди

68. ГООООООООООООООООООООООООЛ! Иброҳим Ғанихонов - 0:3

64. Вакилларимиз катта куч билан ҳужумга ўтишмоқда. Ироқ бўлса Ироқда...

62. ГОООООООООООООООООООЛ! Расул Йўлдошев гол урди - 0:2.

61. Ўзгаришлар. Ўзбекистон. Шуҳрат Неъматов ўрнига Расул Йўлдошев тушди, Бурхон Ҳасанов ўрнига Дониёр Абдуманнопов

55. КХДР мағлубиятга рози шекилли, ҳужумга умуман ўтмаяпти

48. Жасурбек Умрзоқов тўпни ўз дарвозаси олдидан кучли зарба билан ўйинга киритиб берди, рақиб посбони жарима майдонини тарк этиб тўпни ўтказиб юборди, икки марта йиқилган посбон тўпни дарвозасидан ўрин олишига қаршилик қила олмади

48. ГОООООООООООООООООООООООООЛ! 0:1 ДАРВОЗАБОНИМИЗ ГОЛ УРДИ!

47. Ўзгариш. КХДР. Ким Чол Жин ўрнига Кйе Там тушди, Ри Сонг Жин ўрнига Ри Канг Гук тушди

46. Иккинчи бўлим бошланди.


45. Биринчи тайм тугади. Ҳозирча ҳисоб 0:0

44. Жамоалар деярли ҳужум қилишмаяпти

40. Ўйин темпи жуда ҳам паст...

35. Шуҳрат Неъматов чап қанотда тўпни эгаллаб икки рақибни алдади, бироқ унинг тўп узатишидан кейин шериги тўпни йўқотди.

30. Иккала жамоа жуда ҳам эҳтиёткор ўйин кўрсатишмоқда

27. Энди рақиблар жарима тўпини амалга оширишди, тўп ён томондаги футболчига узатилди. Хавфли вазият бўлгани ҳам йўқ.

25. ЗАРБАААААААААА! Муҳаммадали Намозов жарима тўпидан узатилган тўпни дарвозага йўллай олмади!

23. Абдулҳай Исмоилов ўнг қанотдан жарима майдонига ёриб киришга уринди, бироқ рақиб ҳимоячиси уни қўполлик билан тўхтатиб қолди.

18. Ўнг қанотдан тўп узатилди, ҳужумчиларимиз тўпга ета олмади

15. Баҳс анча тинч давом этмоқда.

12. ЗАРБА! Остон Ўрунов жарима майдони ташқарисидан зарба берди, тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

8. Учрашувда ҳозирча хавфли вазиятлар умуман содир этилгани йўқ

3. Иккала жамоа ҳам гуруҳдан чиқиб бўлгани учун эҳтиёткор тарзда ўйнашмоқда

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ

- Ўзбекистон давлат мадҳияси янграмоқда!

- КХДР давлат мадҳияси.

- Жамоалар майдонга тушиб келишди.

- Учрашув Тошкент вақти билан соат 18:30да бошланади.



Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика