RU

Последние новости

21:30Расман: "Навбаҳор" сербиялик легионер билан шартнома имзолади  1 20:55Альваро Арбелоа "Реал" мураббийлигига келганидан сўнг, Винисиус Жуниор ҳақида гапирди  4 20:33"Барселона" Канселу ҳақидаги барча хабарларни сайт ва ижтимоий тармоқлардан ўчириб ташлади  0 20:04"Андижон" назорат баҳсида Туркия жамоаси дарвозасига 3 та тўп йўллади  12 19:39"Ғазалкент" клуби Лига аъзоси бўлиш учун ариза топширди  1 19:25Туркия Кубоги. "Истанбул Башакшеҳир" "Болуспор"дан устун келди, Файзуллаевдан голли пас!  3 18:58Отабек Боймуродов: "Мен Мануэль Нойернинг ўйинини кузатишни яхши кўраман"  3 18:26U-23 Осиё Кубоги. Эрон Ливанга мағлуб бўлиб, гуруҳда охирги ўринни олди  20 18:26U-23 Осиё Кубоги. Математикага ўрин қолмади: Ўзбекистон Кореяни ютиб, кейинги босқичга чиқди  131 17:58Расман: Канселу "Барселона"га қайтди  6 17:06"Сурхон" тез орада Туркия йиғинига жўнайди  1 16:37"Андижон" билан хайрлашган ҳужумчи "Сўғдиёна"га ўтди  2 16:05"Бавария" ҳимоячи учун курашда "Ливерпуль" ва "Манчестер Сити"га жиддий рақобат кўрсатмоқда  2 15:36Эронда вазият кескин: АҚШ ўз фуқароларини мамлакатдан чиқиб кетишга чақирди. Ўзбекистонлик футболчилар тақдири қандай кечади?  27 15:19Росеньор: "Челси"да олти йил, ҳатто ундан ҳам кўпроқ ишлашни истайман, лекин..."  2

Кутилган ҳол Новости

Кутилган ҳол

Диёр Имомхўжаевнинг ПФЛ бош директори этиб тайинланиши кутилган ҳол деб ўйлайман.

Аслида бош директорми ёки бош директор вазифасини бажарувчими, ҳозирги шароитда бунинг фарқи йўқ. Чунки ҳозир барчанинг ўй-хаёли битта нарсага қаратилган: карантиндан кейин футболимиз қандай ҳолатда бўлади? Ва бу борада кўпчилик лавозим даражаси билан қизиқаётгани йўқ. 

Биз нима сабабдан аввалги раҳбар Даврон Шоқурбонов ишдан бўшаганини билмаймиз. Бу ҳақда ПФЛ расмий баёнот бермади. ПФЛ фақат бош директор вазифасини бажарувчи этиб Диёр Имомхўжаев тайинланганини эълон қилди.

Айни пайтда ПФЛ бош директорлигига Диёрдан яхши номзод йўқ эди. Ҳа, у катта футбол ўйнамаган (бир хил мутахассислар шундай дейишни яхши кўради: сен ўзи футбол ўйнаганмисан?) Бу билан сен футболда нимани ҳам тушунардинг демоқчи бўлишади шекилли.

Лекин Диёр Имомхўжаев ўқиган, тушунган йигит. У барибир футбол ичидан чиқди, бир думалаб четдан келиб қолгани йўқ. У ПФЛда иккита раҳбар билан ишлашга улгурди. Кўп тажриба тўплади. Ҳужжат ва қоғоз билан ишлашни ўрганди.

Диёр Имомхўжаевнинг менга ёқадиган энг яхши хислати бу - тўғрисўзлиги ва миясига нима келса шуни айтиши. Унинг фикри тўғри ё нотўғри, бу иккинчи масала, муҳими ўзининг мустақил фикри бор ва шуни доим баралла айтиб келган. Диёр Имомхўжаев бу лавозимга таниш-билиш орқали эмас, балки ўз меҳнати сабаб эришди. Унинг футболда "танкаси" йўқ деб ўйлайман. "Танкаси" бор бўлса ҳам бу - унинг фикрлаши ва қўлидан келадиган ишни бажариши.

Диёр қийин вазиятда бошқарувни қўлга олди. Карантиндан кейин қай йўсинда давом этишимизни белгилаб олиш осон бўлмайди. Умуман бундан кейинги футбол қандай ҳолатда бўлиши мавҳум. Коронавирус балоси жуда кўп соҳаларни тўхтатиб қўйди. Бу балони илдизи билан йўқотмай туриб футбол яна аввалги даражасига қайтишига ишониш қийин.

Ҳозирги шароитда Диёр Имомхўжаев олдида карантиндан кейинги Суперлига, Пролига ва бошқа ички мусобақаларни қай тарзда давом эттириш бирламчи вазифа бўлиб турибди. Чунки қандай бўлмасин чемпионатни давом эттириб қўйиш керак. Ўйлаймизки, унинг олдида бир нечта вариантлар йўқ эмас.

Диёр Имомхўжаевни қўллайдиган биринчи навбатда бу - клублар. Шу боис қандайдир қарор чиқаришдан олдин клублар таклифини ўрганса ва атрофдагиларнинг ўринли маслаҳатига қулоқ солса, ўйлайманки, унинг ишлари беш бўлади. Фақат бунинг учун биринчи навбатда ҳамма клубни бирдек кўриб бамаслаҳат иш юритиши шарт.

Янги лавозим ва янги масъулиятли ишда унга омад тилаб қоламан.

Х.Холиқов.

Автор : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика