RU

Последние новости

17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  0 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  0 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  3 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  4 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  4 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  18 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  7 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  9 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  1 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  4 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  8

Купер нега гапирмаяпти? Новости

Купер нега гапирмаяпти?

Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойида Австралияда йиғин ўтказди.

Ушбу йиғин доирасида вакилларимиз дастлаб Ливан, сўнгра Жанубий Корея билан ўртоқлик учрашувлари ўтказишди.

Бу баҳсларда битта дуранг ва битта мағлубият қайд этдик.

Ливан бош мураббийи Миодраг Радулович ўйиндан аввал ва кейин сайтимиз учун махсус фикр билдириб ўтди. Мана кеча Жанубий Корея устози Паулу Бенту ҳам ўйиндан кейин фикр билдирган ва жаҳоннинг кўплаб нашрларида унинг фикрлари чоп этилди. Хатто ОФК расмий сайтида ҳам Бентунинг гаплари чиқди.

Лекин Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер Австралияга кетишдан олдин ҳам, Австралияда ҳам умуман интервью бермади. Балки ўртоқлик ўйинларидан олдин ва кейин матбуот анжуманлари бўлмагандир. Лекин Австралияда бўлиб турган ЎФА матбуот хизмати Ўзбекистондаги миллионлар мухлислар учун бош мураббийнинг фикрини олиб сайтга жойласа бўлар эдику.

Радуловичдан фикр сўрабсизлар, нега Купердан сўрамайсизлар дейишингиз мумкин. Терма жамоамиз Австралияга учиб кетиши арафасида Эктор Купер учун бир нечта саволлар юбордик. Аммо саволлар жавобсиз қолди. Тўғри Купер бизнинг сайтимизнинг саволларига жавоб беришга мажбур эмас. Лекин ҳеч бўлмаса ЎФА расмий сайтига икки оғиз фикр билдирса бўлардику.

ЎФА матбуот хизмати Австралиядаги йиғинга олиб кетилгани албатта барчамизни қувонтирди. Сабаби терма жамоа йиғинидан иссиқина расмлар, видеошарҳлар бериб борилди. Бу яхши албатта, лекин Купер мазкур баҳслар ҳақида "лом-мим" демади. Ҳар ҳолда ЎФА расмий сайтида бундай хабар чиқмади.

Терма жамоа Тошкентга қайтиб келгач ЎФАдан Купер иштирокида матбуот анжумани ташкил этиб беришини кутамиз. Сабаби терма жамоа халқники ва бош мураббий саволларга жавоб бериши керак.



Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +46   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика