RU

Последние новости

15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  2 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  1 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  19 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  3 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  1 13:15Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди  1 12:49Қамчибек Ташиев ЎФА раҳбариятини Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиққани билан табриклади  5 12:27Мешал Баршам: "Ўзбекистон ҳурматга сазовор жамоа"  6 12:00Тариқ Салмон: "Биз Эрон ва Ўзбекистонни мағлуб этган ягона жамоамиз. Рақиб ҳамон мундиал йўлланмасини нишонламоқда"  21 11:40Бугун Осиё Кубогига саралаш ўйинлари бўлиб ўтади  0 11:20Қосимовнинг жарима зарбалари, Аҳмедовнинг суперголи ва "Бунёдкор"даги 5:1. Ўзбекистон ва Қатар терма жамоаларининг ўзаро ўйинлар тарихи  5 10:57“Бавария“ ПСЖ юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 10:52“Ал Ҳилол“ Виктор Гёкереш бўйича таклиф юборди  3 10:28“Ал Насср“нинг асосий трансфер мақсади маълум  0

Куни ўтхўр бўрилар-у қанотсиз бургутларга қолган қашшоқ Рим Новости

Куни ўтхўр бўрилар-у қанотсиз бургутларга қолган қашшоқ Рим

Рим – Италия республикасининг пойтахти ва бош шаҳри.

Римнинг улуғвор тарихи

Бугунги кундаги  майдони  1287,36 кв.км ҳисобланадиган мазкур шаҳарга эрамиздан олдинги 753 йилда ака-ука Ромул ва Рем томонидан асос солинган, деб фараз қилинади. “Рим” атамаси қадимги дунёда нисбатан кенг маънони ифодалаган. Бутун бошли империя мана шу шаҳар атрофида бирлаштирилган ва мос равишда шаҳар номи бутун мамлакат номига кўчирилган.

Рим империясининг довруғи оламни тутгани-ю бутун Европа мана шу мамлакат билан ҳисоблашишга мажбур бўлганидан хабарингиз бор. Ҳаттоки, антик даврда шундай фраза бор эди:”Барча йўллар Римга олиб боради”. Шаҳарнинг оқсуяк аҳолиси эса малакат шуҳратидан беҳад ғурурланар, бошқа юмуш тополмаганидан колониялардан оқиб келаётган қуллар ижросидаги вахшиёна саҳналарни томоша қилиб, ўрни келганда Колизейда ўтиргани ҳолда уларнинг тақдирини биргина бармоқ ҳаракати воситасида(!) ҳал қилиб қўя қоларди. Эҳтимол, ХХ асрда дунё халқлари бошига туганмас офатлар олиб келган итальянларнинг фашистик дунёқараши аждодлардан меърос бўлса, не ажаб!

Келинг, ҳозир Римнинг бугуни, яхшиси Рим футболининг бугунги куни ҳақида суҳбатлашайлик.

Бу жабҳада сўз кетар экан, улар қўлларини кўкракка уриб мақтана олмайдилар. Рим футболининг осмони анча хира тортиб, ҳаёт сокинлашгани, турғунлашгани бор гап. Хўш, ҳамма вақт ҳам шундай бўлганми? Йўқ, албатта. Рим футболининг кам бўлса-да, ёрқин даврлари бўлгани ҳам бор гап.

“Бургутларнинг” юксак парвози 

Шубҳасиз, ўтган асрнинг сўнгги йиллари “Лацио” тарихидаги энг яхши давр ўлароқ тарихга кирди.

Ўша даврлар Сержо Краньотти бошчилигидаги «Cirio» концерни жамоа ҳомийлигини қўлга олган ва суперклуб тузиш йўлида шаҳдам қадамлар ташлаётганди. Краньотти жамоадан пулни аямади, у ўша даврлар трансфер бозорини ағдар-тўнтар қилиб ташлади. Айнан мана шу омил жамоа муваффақиятларига ҳам, унинг муваффақиятсизликларига ҳам сабаб бўлди. Боиси шундаки, итальянлар “кўрпага қараб  оёқ узатишмади”. Эътибор қилинг, ўша йилларда Эрнан Креспо, Гаиска Мендьета, Хуан Себастьян Верон, Кристиан Вьери, Яп Стам, Синиша Михайлович, Стефано Фьоре ва Клаудио Лопез, Деян Станкович,  Марсело Салас, Павел Недвед сингари юлдузлар “Лацио” учун ўйнашди. Уларнинг аксари ўз нархига нибатан анча юқори баҳода харид қилинди. Солиштириш учун: Мадриднинг “Реал” клуби 2002 йилда Роналдо(Жаҳон чемпиони, мундиалнинг энг яхши тўпурари) ни “Интер”дан 45 миллион евро эвазига харид қилган. “Лацио” эса 2 йил олдин Эрнан Креспо учун “Парма”га 57 миллион евро тўлаганди. 

Бу харажатлар тез орада ўз сўзини айтди: Скудетто ва мамлакат кубоги (1999/2000), қитъа миқёсидаги илк, ягона кубок (1999) қўлга киритилди. Аммо бу хурсандчиликлар узоққа чўзилмади, ўйламай сарфланган маблағлар клубни ҳам, унга ҳомийлик қилаётган “Cirio” консернини ҳам инқироз кўчасига етаклаб кирди. Шу тариқа Италия футболидаги оз муддатлик етакчилик ниҳоясини топди. 

Рим императори эраси

“Рома”нинг ички чемпионатдаги сўнгги муваффақияти 2000/01 йилги мавсумга тўғри келади. Бу ерда маблағ эмас, номлар муҳим ўрин тутади. “Бўрилар”нинг муваффақиятлари жамоа афсонаси Франческо Тотти номи билан бевосита боғлиқ. Буни қарангки, “император” фаолиятини якунлагач, жамоа медаллардан борган сари узоқлашиб бормоқда. Эслаб кўринг, аср аввалида кимлар “Рома” шарафини ҳимоя қилганди: Венсан Кандела, Кафу, Габриель Батистута, Даниэло Де Росси, Франческо Тотти...

Хулоса ўрнида икки оғиз

Бугун Рим клублари нафақат Скудетто учун курашмай қўйди, балки, бу курашда Турин, Милан, Неаполь ва, ҳатто, Бергамо шаҳри жамоаларини ҳам ўзидан олдинга қўйиб юборди. Бунга сабаб қилиб бир томондан уларнинг молиявий ҳолати кўрсатилса, бошқа шаҳар мафияларининг кучли эканлиги яна бир омил сифатида эътироф этилади. Булар шунчаки фаразлардир.

Аммо шуниси аниқки, Рим клублари “Ювентус”-у “Наполи”га фақат ўзларида “Олимпико” стадионининг борлиги билан мақтана оладиган даражага тушиб қолдилар.

Фахриддин Рўзиев 


Автор :
Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика