RU

Последние новости

20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  0 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   3 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  2 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  44 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  1 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  2

Кулмасдан, Сурхондарё ва бошқа вилоятларда болалар футболини биргаликда уйғотамиз! Новости

Кулмасдан, Сурхондарё ва бошқа вилоятларда болалар футболини биргаликда уйғотамиз!

КХДР - Ўзбекистон (4:2) ўйинидан кейин Қосимовда айб йўқлигини ёзиб, барчасини болалар футболидан бошлаш кераклиги ва пулим бўлса, бутун Республикани айланиб чиқиб, умумий ҳолат билан танишим лозимлигини айтган эдим.

Шунда кишилардан моддий ёрдам сўрадим. Фақат бир киши 100 000 сўм ташлаб кетган эди. У ҳам ўзим билан ўқиган курсдошим. Жуда кўпчилик мени мазах қилди, жуда кўпчилик. "МЕМ"ларим чиқди ҳар хил группаларда. 

Ўшанда жазирама иссиқ, чилла, рўза оғиз. Мен, операторимиз Зоир Турсунбоев ва дўстим, ҳам акам Камолиддин Алимов билан Сурхондарёга бордик. 100 000 сўмдан анчаси кетди.

Мени устимдан одамлар кулишаётган бир пайтда, бу ердаги ахволни кўриб йиғлагин келарди. Дилимга тугдим, шу вилоятда футболни уйғотишга. Ўз пайтида айнан шу вилоят футболчилари "Нефтчи"нинг шонли тарихини ёзишда катта ёрдам берган эди. Бу вилоятда туғма истеъдодлар кўп. Бу қуруқ гап эмас.

Бу вилоятга қилган сафаримдан кейин, бегона вилоятга қаратилаётган эътибор бойсунлик танишларимизда катта қизиқиш уйғотди. Шу қизиқиш туфайли ҳам Кико Зунига билан Бойсунга ташриф буюрдик. 

2006 йилда таваллуд топган ёш футболчини "Барселона"га таклиф қилиши, биз учун катта ютуқ. Бу таклиф пойтахт жамоаларидан эмас, дунё тан олинган клубга бўлиши икки ҳисса кайфиятимизни кўтаради.

Бир сафар мақоламда, Ўзбекистонда истеъдодлар кўп фақат маҳаллий мусобақаларни кўпайтириб, бизга скаутларни жалб қилишимиз кераклигини ёзгандим. Мамлакатга футбол скаути келмас экан, тарбияланувчиларимиз шу ерда қолиб кетаверади.

Тўғри, ҳали бу футболчи кўрикдан ўтмади, ҳали "Барселона" оладими, йўқми, у ҳам номаълум. Лекин бизнинг футболчилар чет элда ўйнай олишларини ўзи бир катта натижа. Барчаси қадамма-қадам бўлади. Биз ҳам бирданига осмонга сакраш ниятимиз йўқ. Шундай ҳамкорларни кўпайтирган ҳолда мақсадимизга албатта етишамиз.

"Best Sport Media" компаниясини очишдан ҳам мақсад шу. Осиёдаги энг зўр мусобақалар бир кун келиб қаерда деганда, барча Ўзбекистонда деб жавоб бериши керак. Бу 10 йилдан кейин бўладими, 20 йилдан кейин. Соғ саломат эканмиз, шу йўлдан қайтмаймиз!

"JFL Tashkent" фақат бойнинг боласи қатнашади деганлар ҳам адашади. Айнан шу болалар клубининг чет элдаги ҳамкорлари орқали мана шундай истеъдодларни чет элга чиқаришни бошлаймиз.

Бизга ишонганларга раҳмат! Фарзандингизни росмана футболчи бўлишини истасангиз, футболдан ташқари мактаб билимига ҳам катта аҳамият беринг! Бу жуда муҳим!

Нодирхўжа Юлдашев.

Рейтинг: +48   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика