RU

Последние новости

00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  0 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  3 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1

⚡️ "Сурхон"нинг собиқ футболчилари "портлашди": Клуб фақат ФИФАдан қўрқадими? Нега Термиз клуби ҳамон қарзларини бермаяпти? Новости

⚡️ "Сурхон"нинг собиқ футболчилари "портлашди": Клуб фақат ФИФАдан қўрқадими? Нега Термиз клуби ҳамон қарзларини бермаяпти?

Анчадан буён "Сурхон" клуби футболчилари сайтга қарздорликлар бўйича мурожаат қилишаётганди.

Маълум бўлишича, Термиз клубининг ўтган йилларда жамоада ўйнаб кетган қатор футболчилар олдида каттагина қарздорлиги бор экан. Бу борада биз футболчилар, Ўзбекистон футболчилар уюшмаси, Ўзбекистон профессионал футбол лигаси ва "Сурхон" клуби билан боғландик.

Азамат Аҳмедов: 2018-2022 йилларда "Сурхон" клуби шарафини ҳимоя қилдим. Клубнинг шу давр учун 100 миллион сўмдан ошиқ қарзи мавжуд. Эски раҳбарият клубни янги раҳбариятга топширганда, бизга қарздорликни ёпиб беришларини айтишганди. Янги раҳбарият эса бу пулларни бизга ўша вақтдаги хомийлик қилган ҳокимият тўлаб беришини айтишди.Шундан бери бир йил вақт ўтди, лекин халигача на ПФЛ, на бошқа ташкилотлар бизга ҳеч қандай маълумот беришгани йўқ.

Мурод Бобожонов: 2021-2022 йилларда "Сурхон"да ўйнадим. Ҳозирда клубнинг мендан 150 миллион сўмга яқин қарзи бор. Энг қизиғи ўтган йил охирида фақат легионерлар ва хорижий мураббийлар билан ҳисоб-китоб қилинди, ўзбекистонлик футболчилар эса ҳали ҳам кутишмоқда. Яна бир воқеа: 2021 йил сербиялик легионер ҳимоячи Владимир Бубанья ёзда ФИФАга хат йўллади ва клубдан кетди. ФИФА Бубаньяга ўйнамаса ҳам йил охиригача маошларини олиб берди. Биз эса йил охиригача ўйнадик, "Сурхон"ни Суперлигада олиб қолдик, бироқ пул олмадик.

Жаҳонгир Аҳмадов: 2021-2022 йилларда Термиз клубида тўп тепдим. 2 йиллик фаолиятим учун клубнинг 120 миллиондан ортиқ қарзи қолиб кетди. Декабрь ойидан буён Ўзбекистон футболчилар уюшмаси, Ўзбекистон футбол Ассоциацияси, Профессионал футбол лигаси ва FIFPro'га мурожаат қилдик натижа йўқ. "Сурхон"да раҳбарият алмашгани учун пулларимизни Сурхондарё вилояти ҳокимлиги беришини айтишди. Аммо ҳокимият ўзимиз ишлаб топган пулларимизни беришга шошилмаяпти. Вақт эса ўтмоқда.

Иброҳим Ғанихонов:
2022 йил ярмида "Сурхон"га келгандим. Клубнинг ярим йил учун қолиб кетган қарздорлиги 30 миллион сўмдан зиёд.



Ўзбекистон футболчилар уюшмаси раҳбари Камолиддин Мурзоев:
"Сурхон" клубининг қарзорлиги бўйича хабаримиз бор албатта. Қарзлар тўлмай келишига асосий сабаблардан бири клуб Сурхондарё вилояти ҳокимлигидан янги хусусий инвесторга ўтганида. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори мавжуд, унга кўра қарздорликни ҳокимият январь ойининг охиригача тўлаб бериши керак эди. Қарздорликлар бўйича ЎФАга мурожаат қилинган. FIFPro'дан ҳам хат келган. ЎФАга хат йўлланганига 15 кундан ошиб кетди. Агар масала ҳал қилинмаса ФИФАга ЎФА устидан хат йўллашга мажбур бўламиз.



ПФЛ сайтида 15 февраль куни чиққан хабар: Ҳақиқатдан ҳам “Сурхон” футбол клубининг футболчилар, мураббийлар ва айрим ишчилар олдида иш ҳақи ва бошқа тўловлар бўйича қарздорлиги мавжуд. Мазкур масаланинг ҳал этилиши футбол клубини хусусий инвесторга ўтказиш билан боғлиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори қабул қилингунига қадар маълум вақт талаб этди. 6 январь куни “Сурхон ПФК” МЧЖ устав фондидаги давлат улушини “FC-Surhan” МЧЖга сотиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди. Мазкур қарорга кўра, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги зиммасига 2023 йилнинг 10 январига қадар “Сурхон ПФК” МЧЖнинг ўтган даврдаги фаолияти юзасидан тезкор мустақил аудит текширувини ўтказиб, клубнинг аниқланган кредитор қарздорлигини бартараф этиш ҳамда бир ой муддатда “Сурхон ПФК” МЧЖ устав фондидаги давлат улушини белгиланган тартибда “FC-Surhan” МЧЖга номинал (баланс) қийматида бериш вазифаси юклатилган.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги мазкур қарор ижросини бажаришга киришган. Бироқ бунда “Сурхон” футбол клубининг молиявий-хўжалик фаолияти тўлиқ ўрганилиши ҳамда футбол клубига тегишли қарздорликнинг ҳақиқий миқдорига аниқлик киритиш қўшимча ўрганишларни тақозо қилмоқда. Шундан келиб чиқиб, Сурхондарё вилояти ҳокимлигига ҳозирга қадар Лига рўйхатидан ўтказилган барча меҳнат шартномаларининг нусхаси тақдим этилган.

Вазирлар Маҳкамасининг юқоридаги қарори асосида Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг барча қарзлар масаласига ойдинлик киритиши ҳамда мазкур қарздорликни белгиланган тартибда тўлаб, футбол клубини янги инвесторга ўтказиб беришидан Лига ҳам бирдек манфаатдор ҳисобланади. Шу асосда ЎзПФЛ рўйхатидан ўтказилган меҳнат шартномалари бўйича қарздорлик масаласи Ўзбекистон футболчилари уюшмаси билан ҳамкорликда Лига кун тартибида турган муҳим масалалардан бири эканлигини маълум қиламиз.



"Сурхон" клуби бош директори Анвархон Эргашев: "2023 йил 6 январь куни "Сурхон" футбол клубининг хусусий клубга айлантириш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг қарори чиққанди. Унга кўра, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги зиммасига тезкор мустақил аудит текширув ўтказиб, клубнинг аниқланган кредитор қарздорлигини бартараф этиш ва бир ой муддатда "Сурхон" клубининг устав фондидаги давлат улушини белгиланган тартибда номинал (баланс) қийматида сотиш вазифаси юклатилганди. Клубда прокуратура текшируви бўлиб ўтганидан хабарингиз бўлса керак, бугун (13 март куни) бу текширув ўз ниҳоясига етди. Энди аниқланган барча қарздорликлар ҳокимият томонидан тўлаб берилади, сўнгра Давлат активларини бошқариш агентлиги "Сурхон" футбол клубининг номинал (баланс) қийматини ҳисоблаб чиқади. Кейингина Eriell компанияси клубни сотиб олиши мумкин бўлади. Яъни ҳозир ҳам ушбу компания "Сурхон"га фақат ҳомий ҳисобланади.

Яна бир нарсани таъкидлашни истардим, 2022 йил март ойидан бошлаб Eriell компанияси клуб ҳомийси бўлган. Шу боис ундан олдинги даврдаги қарздорликларни Сурхондарё вилояти ҳокимияти тўлаб бериши зарур. 2019 йилдан 2022 йил март ойигача бўлган даврдаги қарзларни. 2022 йил апрель ойидан кейинги қарзлар эса янги раҳбариятнинг бўйнида. Барча ҳужжатли ишларни тугатилганидан кейин клуб ҳисоб рақами очилади ва тахминан 1 ҳафта ичида бизнинг бўйнимиздаги қарздорликлар тўлиғича тўлаб берилади.


Шу ўринда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги билан боғланишга ҳам уриндик. Бироқ  www.surxondaryo.uz сайтида кўрсатилган рақамларга қилган қўнғироқларимиз бесамар кетди. 


Мазкур материални "Шум бола" фильмида Қоравой бойга қараб айтган гап билан тугатамиз: "Ҳалол ишлаб топган ҳаққимни сўравомман!". 

Автор : Narzulla Saydullayev
Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика