RU

Последние новости

21:41Мюллер фаолиятини МЛСда давом эттиради  0 21:35Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Ўзбекистон U-23 - Саудия Арабистони U-23 3:1 (матнли трансляция)  16 20:59Родриго "Реал"да қолмоқчи. Футболчи Алонсонинг фикрини ўзгартириш ниятида  1 20:21"Кристал Пэлас" Европа Лигасида четлаштирилиши бўйича спорт арбитраж судига апелляция берди  0 19:51Хави Симонс "Челси"га ўтишга рози  1 19:27Де Хеа: "Манчестер Юнайтед"да ўтказган йилларим учун Англиядан тушган таклифларни рад этдим"  2 18:57Гёкереш "Арсенал"да — Here We Go!  7 18:40Эрдоған асос солган, Шомуродов ва Файзуллаев жамоаси "Истанбул Башакшеҳир" билан танишамиз  4 18:20"Челси" Доннарумма трансферига қизиқмоқда  1 17:58Аббос Файзуллаев тиббий кўрикдан ўтолмагани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди  14 17:27Ўзбекистонда футболнинг янги қоидалари кучга киради  10 17:11Расман: "Машъал" Яшинни трансфер қилди  4 16:57Япония U-23 терма жамоасининг Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномаси маълум  2 16:30Гёкереш "Манчестер Юнайтед" таклифини рад этди ва "Арсенал"га ўтишга умид қилмоқда  2 16:03Саудия Арабистони U-23 терма жамоасининг Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномаси эълон қилинди  4

Кристиан Гросс: "Бунёдкор"нинг йўқотадиган нарсани бўлмагани учун шундай ўйнади" Новости

Кристиан Гросс: "Бунёдкор"нинг йўқотадиган нарсани бўлмагани учун шундай ўйнади"

ОЧЛ 5-тури доирасидаги "Бунёдкор" - "Ал Аҳли" (Саудия Арабистони) ўртасидаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Кристиан Гросс ўз фикрларини билдирди.
"Биз ўйинни нотўғри бошладик. Рақибга босим уюштира олмадик. "Бунёдкор" учрашувни ҳужумкор тарзда бошлади шу боис ўйинни қўлга ололмадик. Бизда имкониятлар жуда кам бўлди. Биз агрессив ўйин кўрсата олмадик", - дейди Гросс. 

- "Бунёдкор" сўнгги ўринда бўлгани учун рақибга нисбатан менсимай тушилдими?

- Бундай бўлмади. Баъзи футболчиларимиз хатоликка йўл қўйгани учун ўйинимиз ўхшамади. Ўйинчиларимиз ўз даражасидан паст даражада ўйнашди.

- "Ал Аҳли" раҳбарияти "Бунёдкор"дан 3 нафар футболчи сотиб олиш имкониятини берса қайси футболчиларни сотиб олган бўлардингиз?
- Барча ўйинчилар маҳоратли. Аммо уч нафар футболчини танлай олмайман.

- "Бунёдкор"ни ўрганиб чиққансиз. Бугун рақиб нима учун бундай яхши ўйнади деб ўйлайсиз?
- "Бунёдкор" босимсиз ўйнади. Йўқотадиган нарсаси бўлмагани учун шундай эркин ўйнади деб ўйлайман.

- Ўз жарима майдонини бўш қолдириб мураббий хатога йўл қўймадими?
- Бугун кутилмаган голлар ўтказдик. Барчаси шундан келиб чиқди.

- Сиз бошчилигингизда "Ал Аҳли" ўтган йилларда "Насаф" меҳмони бўлиб дуранг ва мағлубият қайд этган. Бугун ҳам мағлуб бўлдингиз? Ўзбекистон сиз учун омадсиз давлатми? 

- Йўқ. Ҳар бир мураббийнинг мақсади бўлади. Бу нарсани омадсизлик деб бўлмайди. Шунчаки футбол шундай баъзида ютасан баъзида ютқазасан.

- "Зоб Оҳан" билан баҳсда қандай натижа кутаяпсиз?

- Иккала жамоада ҳам имконият бор. Шу боис баҳс қандай бўлишини ўйин куни биламиз. 


Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг: -9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика