RU

Последние новости

19:04Ўзбекистон кубоги. "Динамо" - "Навбаҳор" 0:0 (Матнли трансляция)  25 19:00Ўзбекистон кубоги. Бугун 6та ўйин бўлиб ўтади  14 18:38Кунде АПЛ клубига ўтиши мумкин  1 18:14Осиё Кубоги. Ўзбекистон Индонезияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  3 18:09Футзал бўйича Осиё кубоги. Ярим финалда пенальтилар серияси орқали Ўзбекистондан ўтган Эрон финалда Таиландни қийинчиликсиз мағлуб этди ва 13-бор ғолибликни қўлга киритди  3 18:00Туркия Суперлигаси. "Кайсериспор" "Пендикспор" меҳмони бўлмоқда, Шукуров илк дақиқалардан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  1 18:00АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Арсенал" ўртасида Лондон дербиси бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  3 17:30А Серия. Чалханоглунинг дубли "Интер"га "Торино" устидан ғалабани тақдим этди  4 16:49Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим. Мен бу жамоага ютқазмаганман"  28 16:43Футзал бўйича Осиё кубоги. Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  5 16:08ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Елимай" билан дуранг ўйнади, Яхшибоев ва Умаров эса...  1 15:40"Бавария" — "Реал" ўйинини ким бошқариб боради?  11 15:15Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  25 15:08"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси учун 80 млн евродан ортиқ таклиф қилади  1 14:47Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистондан устун келди ва бронза медалларини қўлга киритди  24

"Клуб Файзуллаевга бугун қизиқиб қолгани йўқ, скаутларимиз Тошкентга бориб ўйинларини томоша қилган" — ЦСКА мураббийи Championat.asia сайтига эксклюзив интервью берди Новости

"Клуб Файзуллаевга бугун қизиқиб қолгани йўқ, скаутларимиз Тошкентга бориб ўйинларини томоша қилган" — ЦСКА мураббийи Championat.asia сайтига эксклюзив интервью берди

Ўзбекистонлик юқори техника соҳиби, маҳоратли ярим ҳимоячи Аббосбек Файзуллаевнинг ЦСКА жамоасига йўл олиши кўпчиликда турли фикрлар уйғотди.

Бу борада ЦСКА ўринбосарлари бош мураббийи Дмитрий Игдисамов билан суҳбатлашдик. Аслида Тошкентда туғилган мутахассис маълум вақтдан сўнг Россияга кўчиб кетган. Мураббийлик фаолияти давомида "Рубин", ЦСКА академияларида меҳнат қилган. 

- Мендаги маълумотларга қараганда ёшлигингизда Азиз Ҳайдаров, Александр Лобанов билан бирга ўйнаган экансиз. Айтингчи, бу қандай содир бўлган?

- Улар билан бирга ўйнамаганман. Фақатгина  Азиз Ҳайдаров, Александр Лобанов тўп тепадиган жамоага қарши майдонга чиққанман. Мен "Сергели" клуби тарбияланувчи эдим. Улар эса 1986 йиллардан иборат "Чилонзор" шарафини ҳимоя қилишарди. Турли мусобақаларда кўп тўқнаш келар эдик. Очиғи қизиқарли ва ўзига яраша қийин бўларди, дея оламан. Кўп ҳолларда улар биздан устун келган. Ҳозирги мураббийлардан эса "Локомотив"да фаолият олиб бораётган Денис Коростиченко эса жамоадошим эди. 

- Демак, футболга илк қадамлар Тошкентда бошланган?

- Ҳа, мен Тошкентда туғилганман. Футболдаги биринчи қадамлар "Сергели"да бошланган. Мураббийимиз Маҳмудов Одил Ботирович. Бу ерда 15 ёшгача яшаганмиз. 2001 йил оиламиз билан Татаристонга кўчдик. 23 ёшимда Қозонда "Рубин"га жойлашдим. У ерда 8 йил фаолият олиб бордим, дея оламан. Қайсидир маънода мен учун бу катта тажриба бўлди. ЦСКАда 5 йилдан бери ишлаб келяпман. Айни пайтда ўринбосарлар жамоасини бошқармоқдаман. 

- Тошкентга сўнгги бор қачон келдингиз?

- Охирги ташрифим ўтган йилнинг июнь ойига тўғри келади. Денис Владимирович Коростиченко билан Ўзбекистон-Ироқ учрашувига тушдик. Ҳисоб 2:2, мухлислар томонидан тошлар улоқтирилгани ёдимда. Айнан шу баҳсда Денис менга Аббос ҳақида гапирган, ўзбекистонлик Иньеста, деб таъриф берган. Уни шу ўйинда кўргандим. Орадан бир йил ўтиб ЦСКА бу иқтидорни сотиб олди. 

- ЦСКАнинг Аббосга қизиқиши анча олдин бошланганми?

- Аббосга қизиқиш Осиё чемпионати саралашидаёқ бошланган. скаутларимиз Тошкентга ташриф буюриб кузатишган. Жаҳон чемпионатида ҳам ўйинларини томоша қилишган. Шундай экан Аббос масаласи бугун пайдо бўлиб қолгани йўқ. 

- Аббосни ЦСКАда қандай келажак кутяпти?

- Аббосда керакли сифатлар бор. Майдонни кўра олиш, техника, чаққонлик каби хислатлари унга ёрдам бериши мумкин. Лекин айтганингиздек мушакларни кучайтириши, жисмоний ҳолатини яхшилаб олиши зарур. Россия чемпионати даражаси Ўзбекистонникидан юқори. Кучга асосланган футбол. Мана шу сифатларни қўша олса яхши келажак кутмоқда.

- Элдор Шомуродовнинг "Ростов"дан "Женоа"га ўтишида янги даражага олиб чиққан Карпиннинг ҳиссаси катта эдими ёки ўзининг индивидуал сифатлари? Аббосда ҳам бу жараённи кўрамизми?

- Бир нарса хурсанд қилади, кўплаб ўзбекистонлик ёш футболчилар Россия чемпионатига келишмоқда. Табиийки чемпионат савияси баланд. Рақобат ҳам юқори. "Рубин"да Раҳмоналиев ва Ашурматов, "Пари НН"да Жиянов ва Йўлдоев тўп тепяпти. ЦСКАда Аббос бор. Янада кучли Европа клубларига йўл олишида Россия трамполин бўла олади. Аббосга ҳам Элдорнинг йўлини беришини тилаб қоламан ва омад тилайман. 

- Россия клубларининг халқаро майдонда иштирок этмаётгани ривожланишга тўсқинлик қилмайдими?

- Буни тўсиқ демаган бўлардим. Россия чемпионати олдинга ташланган қадам бўлиши шубҳасиз. Умид қиламанки, тез орада Россия жамоалари яна халқаро майдонларда иштирок этади. Ўзбекистонлик футболчилар ҳам Европа клублари билан ўйнашади. 

- Бахтиёр Зайнутддинов ҳақида нима дея оласиз? У ҳақида бу йил кўп миш-мишлар учради...

- Бахтиёр ЦСКАнинг етакчиларидан бири. Универсал футболчи. Ўзининг характери билан ижобий маънода эътибор қозонади. Ўзбекона маданиятга хос доим қўли кўксида. Катталарга салом беришни канда қилмайди. 

- Ўзбек футболи деганда тасаввурингизга келадиган 3та шахсни айта оласизми?

- Миржалол Қосимов, Баҳодир Сейткамолов, Александр Лобанов. Мазур тутсангиз яна 2 нафар инсонни қўшсам. Улар Марат Кабаев ва Андрей Фёдоров. Иккиси билан ҳам "Рубин"да ишлаш насиб қилган. Баҳодир Сейткамлов ўз даврида муносиб тўп тепган.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика