Клопп: "Ливерпуль" билан шартномам тугаганидан кейингина нормал ҳаётга қайтишим мумкин"
05 сен 2021 15:56
Новости
Клопп: "Ливерпуль" билан шартномам тугаганидан кейингина нормал ҳаётга қайтишим мумкин"
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп клубдаги шартномаси тугаганидан кейин бир йил дам олиши борасида гапирди.
"Ливерпуль" билан шартномам якунланганидан кейин нормал ҳаётга қайтишим мумкин.
Бир йиллик танаффус. Менда ҳали бундай бўлмаган. Бироқ мен бу борада хотиржамман. Дам олиш доимо фойдага хизмат қилади.
Ўз ишимни яхши кўраман. Муаммо шундаки - бу иш ҳеч қачон тугамайди ва тўхтаб қолмайди", - деди Клопп.
Германияликнинг "Ливерпуль" билан келишуви 2024 йилга қадар давом этади.
Комментарии