RU

Последние новости

01:20АПЛ. "Бўрилар" "Қизил иблислар"ни ғажиб ташлади  28 00:57Энцо Мареска: "95-дақиқада гол ўтказиб юбориш ёқимсиз"  0 00:28АПЛ. Бруну қизил олган, Онана бурчакдан гол ўтказиб юборган учрашувда МЮ "бўрилар"га мағлуб бўлди  17 00:04АПЛ. "Ливерпуль" - "Лестер". Асосий таркиблар маълум!  4 23:52"Барселона"нинг ёздаги илк трансфери ким бўлади?  3 23:10"Фулхэм" сўнгги марта "Челси" майдонида қачон ғалабага эришганди?  3 22:49"Бухоро-W" қизлари Қозоғистон жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди  4 22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  12 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  29 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  9 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  32 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33

Кико Зуниганинг Бойсундаги уч куни... ФОТОГАЛЕРЕЯ Новости

Кико Зуниганинг Бойсундаги уч куни... ФОТОГАЛЕРЕЯ

Сурхондарёнинг Бойсун туманида футболни ривожлантиришга жиддий аҳд қилган футбол жонкуярлари ва "JFL Tashkent" билан ташкил этилган уч кунлик мастер класс тадбири ўз якунига етди.

Ўзбекистон бўйлаб болалар футболига туртки берувчи бу лойиҳа тўрт қисмдан иборат бўлаяпти. Ишни Тошкентда бошлаган мутахассис, Самарқандда бир кеча бўлиб, Бойсунга ташриф буюрди. Эндиги навбат Тошкент орқали Наманганнинг Тўрақўрғон туманига.

Кико, ўзи учун янги мамлакатни кашф қилди десак адашмаймиз. Футболчиларимизнинг истеъдодидан ташқари, уни Ўзбекистон табиати ҳам лол қолдирди. Айниқса, Самарқанддаги тарихий обидалар, Бойсундаги тоғли ҳудуд, Омонхонадаги мўжаз сув.



Айни пайтда Бойсунда қад кўтарган кичик арена бир пайтлар кўримсиз ҳолатда эди. Стадионни қурилиши туман болаларига катта қувонч олиб келди. Бу борада Абдуллаевлар оиласининг ҳиссаси катта бўлаяпти. 5 ака-ука оталари бошчилигида бугунги кунда эътиборни вилоятда футболни ривожлантиришга қаратаяптилар. Аввалига Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси билан ҳамкорлик йўлга қўйилди, шу боисдан ҳам жамоага "Бойсун Локомотив" деб ном берилди. 1 йиллик тажриба натижаси ўлароқ, энди улар Европа андозасида ишлашни ўзларига мақсад қилаяптилар. Албатта бундан ўзбек футболи ютади.

Ҳозир қилинаётган ишлар 0.1% ни ҳам ташкил этмайди, аммо жуда секинлик билан бўлсада олдинга муҳим қадам ташлаб олинди.



Фотогалрея. Кико Зуниганинг Бойсундаги уч куни

5 йил давомида Хитойда ишлаб келган Зунига, бир кўришдаёқ ўзбек футболида тарбия топаётган болаларни ёқтириб қолди. Буни "талант" дейдими ёки бошқа, билмадим... Аммо 95% меҳнат бўлмаса бари бефойда, яна ўша болани кўра биладиган мутахассис бўлмаса ҳам ундан наф йўқ. Яна у болани четга чиқариб юбориш учун халқаро алоқаларнинг бўлиши ўта зарур. Бу унинг гапи.



Ўз пайтида у билан Испания чемпионатида тўп тепган аксар футболчилар, бугунда Испанияда катта лавозимларда фаолият олиб бораяптилар. Унда Хитойда қилишни истаган ишини, ҳамкорлари орқали айнан Ўзбекистон билан бошлаш нияти пайдо бўлганлиги бизнинг ютуғимиз. Бугун Кико келди, эртага бошқаси, индинга яна бир мутахассис ташриф буюради. Шу тариқа аста секин ўзбек болаларининг ҳам жаҳонда рекламаси пайдо бўла бошлайди.

3 кун давомида 2004-2009 йиллар оралиғида туғилган болалар билан ишлаган футболчилари ичида, ҳаттоки "Барселона" даражасида футболчининг чиқаётганини эътироф этиши, болалар футболимизга янада жиддийроқ эътибор қаратишимизга туртки бўлса ажаб эмас.


Фотогалрея. Кико Зуниганинг Бойсундаги уч куни

Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика