Кэррик жароҳати туфайли бир ой майдонга тушмаслиги мумкин
24 янв 2014 15:15
Новости
Кэррик жароҳати туфайли бир ой майдонга тушмаслиги мумкин
“Манчестер Юнайтед” клуби ярим ҳимоячиси Майкл Кэррик Англия лига Кубоги ярим финали доирасида бўлиб ўтган “Сандерленд”га қарши ўйинда жароҳат олди.
Шу сабабли ўйинчи бир ой майдонга тушмаслиги мумкин, деб хабар беради The Times. Клуб бош мураббийи Дэвид Мойеснинг сўзларига кўра, ярим ҳимоячи товонини қайириб олган.
Шундай қилиб “МЮ” қишки трансферлар ойнаси ёпилгунча марказий ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш учун янги ўйинчи олиши мумкин. Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Юнайтед” “Ювентус” ярим ҳимоячилари Артуро Видаль ва Поль Погбага қизиқмоқда. Бундан ташқари улар “Боруссия” ва «Наполи» ярим ҳимоячилари Илкай Гюндоганни ва Марек Гамшикни ҳам олишлари мумкин.
Таъкидлаб ўтамиз, 32 ёшли Кэррик ушбу мавсумда олдин ҳам икки ой майдонга туша олмаган эди.
Комментарии